1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ўликнинг жасадини ёриш

21:32 / 25.04.2016 2736 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!
Ортларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсин!
Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1408 ҳ.с. 24 - 28 сафар (1987 йил, 17 – 21 октябр) кунлари бўлиб ўтган ўнинчи мажлисида ўликнинг жасадини ёриб кўриш ҳақидаги масалани кўриб чиқди.
Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:

Қуйидаги ғаразлар бўйича ўликнинг жасадини ёриш мумкин:
1. Жиноий даъво бўйича текшириш олиб борилаётганда ўлмининг ёки жиноятнинг сабабини билиш учун. Ўлимнинг сабабини билишда бундан бошқа восита бўлмаганда.
2. Маълум касалликларнинг олдини олиш чораларини кўриш мақсадида, уни билиш учун ўликни ёришдан бошқа имкон бўлаганда.
3. Тиббий илимларни ўргатиш ва ўрганишга ҳожат тушганда.

Таълим мақсадида ўликни ёриш бўйича қуйидаги шартларга риоя қилмоқ лозимдир:

1. Жасад маълум шахсники бўлса, у ўлимидан олдин ўзини таълим мақсадида ёришга рухсат берган бўлиши лозим. Шунингдек, меросхўрларнинг изни ҳам қабул бўлади.
2. Ёриш фақат зарурат миқдорича бўлиши керак. Ўликнинг жасади ўйинга айланмасиги зарур.
3. Аёлларнинг жасадини аёллар ёриши керак. Зарурий ҳолатлар бундан мустасно.
4. Барча ҳолатларда ҳам ёрилган жасаднинг барча бўлаклари дафн қилиниши зарур.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар. Мени бир қўшним болалар кийими магазинида оддий сотувчи бўлиб ишлайди. Магазинни эгаси товарлар олиб келганда, базан давоми...

2421 09:22 / 11.02.2019
Ассалому алайкум Эрим 2018йилнинг октябрь ойида quotАгар шу йилни охиригача келиб сан билан яшамасам талоқсанquot деб кетди. Шу билан қайтиб келмади, хабар хам давоми...

2210 09:37 / 14.03.2019
СаволШом намозининг вақти кириши билан мен намозни овоз чиқармасдан ўқишни бошладим. Бир ракаат ўқиб бўлгандим, шеригим келиб менга иқтидо қилди, мен эса овоз давоми...

4284 10:30 / 25.12.2017
Мен тижорат билан шуғулланаман. Сотиладиган молдан менга 2030 фоиз фойда қолади. Баъзи танишларим 10 фоиздан ортиғи ҳаром, дейишади. Баъзилари эса харидор рози бўлса давоми...

2693 18:40 / 24.04.2016