1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

вафотни аниқлаш ва инсон жисмидан ҳаётни тутиб турувчи жиҳозларни олиш

21:33 / 25.04.2016 2823 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1408 ҳ.с. 24 – 28 сафар (1987 йил, 17 – 21 октябр) кунлари бўлиб ўтган ўнинчи мажлисида тиббий аломатлар ила вафотни аниқлаш ва инсон жисмидан ҳаётни тутиб турувчи жиҳозларни олиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди. 

Ислом Фиқҳи Академияси бу масала бўйича мутахассисларнинг ва муассасаларнинг баёнотларини диққат билан ўрганиб чиқди. Улардаги фикрлар, уламоларнинг айтган гаплари ва далилларини диққат қилан ўрганди.

Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:

Жисмига ҳаётни тутиб турувчи жиҳоз ўрнатилган бемордан унинг димоқи бутунлай ишдан тўхтаганидан сўнг ва учта мутахассис табиб унинг қайта ишга тушмаслигини қатъият билан таъкидласалар, ундан жиҳозларни олса бўлади.

Агар юрак уриши ва нафас олиши жиҳознинг ёрдамида давом этиб турган бўлса, шариат бўйича ўлган ҳисобланмайди. Фақат юрак ва нафас ҳам батамом тўхтасагина ўлган ҳисобланади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволМуҳтарам Шайх ҳазратлари. Турлитуман безакли, ҳар хил каштали жойнамозларда намоз ўқиш танзиҳан макруҳдир. Булар чалғитиши, ғафлатга солиши мумкин, аввало давоми...

5827 08:05 / 13.01.2018
СаволРўзадор одам тишини паста билан тозаласа бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Тозаламагани маъқул. Саҳарликдан кейин оғиз ёпишдан олдин бўлгани яхши.

5263 09:00 / 11.06.2018
Ассалому алайкум 1. Ҳозир Москвадаман. Бу ердаги гўшт ва гўшт маҳсулотларга кўнглим тўлмаяпти. Бошқа Дин вакилидан қўй, мол гўштларини олсак шариатга тўғри давоми...

2225 08:14 / 04.06.2020
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Савдогарман, эркаклар кийимларини сотамиз, айби бўлмаган нарсани қайтариб олишимиз шартми ё шарт давоми...

3893 10:30 / 26.08.2017