1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Муртад Исломга қайтса, никоҳи нима бўлади?

21:11 / 24.04.2016 5435 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз мусулмонларни диний илмларимизни ошириш йулида қилаётган холис саъй-ҳаракатларингизга Аллоҳ таоло ривож берсин. 

Муҳтарам шайх! Бир мусулмон калимаи куфрни бир ёки бир неча марта айтиб қўйди ёки куфрга далолат қиладиган ишларни бир ёки бир неча марта қилиб қўйди (наъуузу биллааҳи мин заалик) ва ундан сўнг бу ишига қаттиқ надомат қилиб, калимаи тоййиба келтирди ва Ҳақы таолога истиғфор ва тавбалар қилди. 

Энди, савол шуки, бу одамнинг оиласи бор. Юқоридаги ишлардан сўнг улар орасига талоқ тушади. Бу талоқ худди ражъий талоққа ўхшаган никоҳ ўқитмасдан, эр хотинига мойил бўлиб, ўпиш ёки жинсий алоқа қилиш билан оила бўлиб давом этиб кетаверадими ёки ъукми бошқа бўладими? Бу нарсаларни билмай ёки тўлиқ англамай қилиб, кейин тушуниб тавба қилишга ўтса, ҳукми енгилроқ бўладими? Оилали муслималар бундоқ ишларни қилиб қўйса, иложи қандоқ бўлади? 

Агар одам муртад бўлиб, Ислом динидан бошқа динга ўтса ёки кофирликни танласа ва у одам кейин пушаймонлар чекиб, хатосини билиб, Исломга қайтса, бу ҳолатда улуғ шариатимизнинг ҳукми қандай бўлади? Оиласи қандоқ тикланади? 

Тақсир, мен бу саволларни оддий қизиқиш сабаб бераётганим йўқ. Бундай нохуш ҳоллар ҳаётимизда юз бераётгани, айниқса, чет элда тирикчилик қилиб юрган биродарларимиз орасида учраб тургани учун зарурат юзасидан бер­япман. Биз, ҳорижда юрган мусулонларга диний адабиёт топиш мушкулроқ. Худога шукр, шундоқ саволларни интернет орқали сизга йўллашга имконимиз бор. 

Илтимос, бу ҳақида маълумот берсангиз. Калимаи куфр ёки куфрга олиб борувчи ишлар тўғрисида маълумот берсангиз. Асосий илтимосимиз бизларни дуо қилиб туринг, Аллоҳ таоло бизларни ҳидоятидан адаштирмасин.


ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таоло барчамизни Ўз ҳидоятидан айирмасин!

Билмасдан куфр калималарини айтиб қўйганда, киши диндан чиқмайди. Аммо, билган заҳоти Аллоҳдан мағфират сўраб, бу ишни қайтармасликка аҳд қилади.

Бу ҳақда ақоид илми уламолари қуйидагиларни айтадилар:

«Баъзи бир гап куфр бўлиши мумкин. Ўша гапни айтган киши кофир бўлади, деган ҳукм чиқиши мумкин. Аммо, мазкур гапни айтган муайян шахсни, ҳужжат ва далил билан тасдиқланмагунча, «кофир» деб ҳукм чиқарилмайди». 

Бир одам куфр гапни айтди ва у қозининг олдига келтирилди. Шунда қози ундан гувоҳлар даъво қилаётган масала – куфр гапни айтгани ҳақида сўрайди. У ўша гапни айтганидан тонса, қўйиб юборилади. Чунки, гапидан тонишининг ўзи тавба ҳисобланади.

Агар айбдор: мен бу гапнинг куфр эканини билмасдим, деса, унга тушунтирилиб, иккинчи бор ҳуш­ёр бўлиш таъкидланиб, уни қўйиб юборилади.

Агар ўша одам: мен бу гапни билиб айтдим, динимдан қайтдим, деса, уни тавба қилишга чорланади. Тавба қилгунича қамаб қўйилади.

Шуни яхши англашимиз керакки, бировни «кофир» деб ҳукм чиқарилса ва ўшандоқ бўлса, ортидан ўта хатарли ишлар содир бўлади.

Кофирликни танлаб, муртад бўлганларнинг иши қийин: У билан хотини орасидаги никоҳ бузилади, агарчи хотини аҳли китоб бўлса ҳам.

Болалари унинг қарамоғидан чиқади.

Жамият аъзолигидан маҳрум бўлади.

Меросдан маҳрум бўлади.

Уни маҳкамага бериб, «муртад» деган ҳукм чиқарилади.

Унинг ўлиги ювилмайди, кафанланмайди, жанозаси ўқилмайди, мусулмонлар қабристонига кўмилмайди. Ўша ҳолида ўлса, жаҳаннамий бўлади.

Агар муртад тавба қилиб Исломга қайтса, аввалги ҳақлари қайта тикланади. Оилали бўлса, никоҳини янгилайди. Бунда ҳукм ражъий талоқдаги каби бўлмайди. Валлоҳу аълам. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ўнг ва чап тарафдаги фаришталар инсондан ажралмайдилар. Улардан ташқари яна битта фаришта бормиҚуйидаги ишларndashинсон бутунлай ҳожати учун давоми...

4632 16:37 / 27.04.2016
Савол Шайх ҳазратлари рўза рамазон ойи муборак болсин. Мен Россия давлатидаман ҳазрат бу ерда рўза 9 июльхайит 8 август деб белгиланган. Биз рўзани 9 июльда давоми...

5435 22:57 / 31.05.2017
Яқинда илмли бир кишидан эркаклар ўз хотинининг синглисига уйланиши мумкин эмас, деб эшитиб қолдим. Шу гапда жон борми Аёллардан яна кимларга уйланиб давоми...

4544 15:41 / 24.04.2016
САВОЛ Ҳаётда жисмоний камчиликларга эга бўлган кишилар кўп. Масалан кимнингдир қўли, кимнингдир эса икки оёғи йўқ. Бошқасининг кўзлари кўрмайди. Охиратда бундай давоми...

3270 20:19 / 27.04.2016