1445 йил 9 шаввол | 2024 йил 18 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Никоҳи вақтинча ҳаром бўладиган аёллар кимлар?

15:41 / 24.04.2016 4532 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яқинда илмли бир кишидан эркаклар ўз хотинининг синглисига уйланиши мумкин эмас, деб эшитиб қолдим. Шу гапда жон борми? Аёллардан яна кимларга уйланиб бўлмайди?

ЖАВОБ: Ислом шариатида никоҳи вақтинчалик ҳаром қилинган аёлларга уйланиб бўлмайди. Бу ҳолда эр киши учун маълум бир аёлга уйланиш маълум бир сабабга биноан вақтинчалик ҳаром бўлади. Агар ўша сабаб йўқ бўлса, у аёлга уйланса бўлаверади. Никоҳи вақтинчалик ҳаром бўлган аёллар қуйидагилар:

1. Эр ўзи уч талоқ қилган аёл. Эр ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса қайтадан ярашса бўлади. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони карим ҳукмига биноан у аёл бошқа эрга тегиб, табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта иккинчи эр билан эру хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир бўлмаса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган.

2. Эри бор аёл. Эри бор аёлнинг ҳам модомики эр билан никоҳ алоқаси бор экан, бошқа эркак учун никоҳи ҳаром бўлади. Аллоҳ таоло эрли аёлларга уйланиш мумкин эмаслигини Қуръони каримда баён қилган. Эри бор аёлга никоҳ маъносида кўз тикиш ҳам жоиз эмас. У бировнинг ҳаққи ҳисобланади. Бу иш бировнинг ҳаққига нисбатан тажовузкорлик ҳисобланади. Агар ушбу ҳукм бўлмаса, оилаларнинг тинчи қолмайди, насаблар аралашиб кетади.

3. Идда ўтирган аёл. Эридан талоқ ёки вафот туфайли ажраб, идда ўтирган аёлга уйланиш ҳам ҳаром. Бундай аёлга ҳатто совчи қўйиш ҳам ҳаром экани маълум. Бу ҳолда аввалги эрнинг ҳурматидан ўтирилаётган идда чиққунча кутиб туриш керак бўлади. Идда ўтирган аёлга уйланувчи одам аввало ўша ҳурматни оёқ ости қилган бўлади. Идда ичидаги аёл аввалги эридан ҳомила бўлган-бўлмаганини аниқлаш учун ҳам идда ўтирган бўлади. Иддадаги аёлга уйланган одам наслу-насабнинг бузилишига ҳам сабаб бўлади.

4. Самовий динга эътиқод қилмайдиган аёл. Бу мусулмон киши учун муслима, масиҳия ва яҳудия аёлдан бошқа аёлга уйланиб бўлмаслигини билдиради. Самовий дин деганда, Ислом, масиҳий ва яҳудий динлари тушунилади. Бошқа қандай динга эътиқод қилса ҳам ёки динсиз бўлса ҳам ҳеч бир хотинга уйланиб бўлмайди. Шунингдек, Исломдан юз ўгирган, муртад аёлга ҳам уйланиб бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда мушрика аёлларга то улар иймонга келмагунларича уйланмасликни мусулмонларга қаттиқ тайинлаган.

Албатта, бу ҳукм ҳам беҳикмат эмас. Мушрика асл мусулмон кишига хотин бўлиши жуда ҳам қийин. Чунки ақидадаги ихтилоф катта ихтилофдир. Хотин киши доимо эрига таъсир ўтказиб туради. Бу эса мусулмон киши учун ўта хавфлидир. Самовий китоби йўқ, турли бидъат-хурофотларга эътиқод қиладиган, Аллоҳ ва Пайғамбар, қиёмат, савоб ёки гуноҳ каби тушунчалардан йироқ аёл билан бир ёстиққа бош қўйиш турли-туман муаммоларни келтириб чиқаради. Болалар масаласида ҳам мушкулотлар келиб чиқади. Бундай никоҳ туфайли эру хотин орасида тотувлик, хотиржамлик ва ўзаро ёрдам юзага чиқиши қийин. Эътиқоддаги ихтилоф доимо ўзини кўрсатиб туради. Икки томон доимо бир-биридан чўчиб, ўзи ёқтирмаган ҳолни кутиб туради. Аллоҳга, Пайғамбарга, қиёматга, ҳисоб-китобга ва шу каби нарсаларга иймони йўқ ёки нотўғри эътиқоддаги аёлдан яхшилик кутиб бўлмайди. У ҳар лаҳзада хиёнат қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло мушриклар билан никоҳ алоқаси ўрнатмаслик ҳақидаги амр келган оятдан кейинги оятда «Ана ўшалар дўзахга чақирурлар», деган.

Демак, мушрикага никоҳланиш билан мусулмон эркак дўзахга бўлган даъватга яқинлашган бўлади. Шунинг учун мусулмонман, деган одам бу ишни хаёлига ҳам келтирмаслиги керак. Аллоҳ таоло мусулмонларга ғайридин аёллардан фақат масиҳий ва яҳудий динига эътиқод қиладиганларига уйланишга рухсат берган, холос. 

Туғишганлик, яъни, насаб алоқаси бўйича қайси тоифа аёлларнинг никоҳи ҳаром бўлса, эмизиш орқали, яъни, бировнинг боласини бегона аёл эмизиши туфайли содир бўладиган эмикдошлик яқинлиги туфайли ҳам ўша тоифа аёлларнинг никоҳи ҳаром бўлади. Мисол учун, туққан онасининг никоҳи ҳаром бўлганидек, эмизган онасининг никоҳи ҳам ҳаром бўлади. Туғишган синглисининг никоҳи ҳаром бўлганидек, эмикдош синглисининг никоҳи ҳам ҳаром бўлади ва ҳоказо.

Ака-ука ва опа-сингилларнинг болалари бир-бирлари билан никоҳланишига шариатда рухсат бор. Аммо бегонадан бўлиши афзаллиги таъкидланади (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги кунда аёлларимиз, қизларимиз ўртасида улама соч тақиш, киприк улаш .урф, бўлиб кетмоқда. Кимнинг сочи уламаю кимнинг сочи ҳақиқийлигини билиш жудаям қийин. давоми...

6357 15:39 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Ман хозиги пайтда хомиладирман, ойижон қайнонам болани туғмайсан дедилар. Ман туғаман деб ота ховлимга кетдим, қайнона ойижон манга шарт қўйдила давоми...

3684 06:10 / 29.09.2018
СаволҚизлар турмушга чиққанда ўзининг фамилиясидан эрининг фамилиясига ўтиши шартми Бу Исломда қандай изоҳланади.ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Исломда бу гап йўқ. httpsavollar.islom.uzsavol3175

4864 03:00 / 23.04.2017
Яширинча никоҳ ўқитган киши яна ўша аёл билан талоқ тушмаса ҳам қайта ошкора никоҳланиши мумкинмиquotЯширинча никоҳ дегандаquot нимани тушунамиз, яширинча никоҳ давоми...

3726 15:43 / 26.04.2016
Аудиолар

120048 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41719 14:35 / 11.08.2021