1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ароқхўр отадан онани ҳимоя этиш учун нима қилиш керак?

21:12 / 24.04.2016 2910 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар доимо ичиб келувчи, яъни ароқхўр ота аёлини уриб-сўкса, бу ҳолда фарзанд ўз онасини жабр-зулмдан қутқариш учун отасига қўл кўтариши мумкинми? Бу ўринда фарзанд қандай йўл тутиши керак?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Албатта, бундай ҳолатларда ниҳоятда эҳтиёт бўлиш керак. Онанинг ҳимоясига ўтса, яхши бўлади. Лекин отасига қарши куч ишлатмасдан ва уни жуда ортиқ хафа қиладиган даражада ҳаракат қилмасдан онасини ҳимоя қилса, тЎьри бўлади. 

Албатта, ароқ ичган одам гуноҳкор, нотўғри иш қилган одам, лекин, нима бўлса ҳам оталигини эътиборга олиш керак. 

Отамнинг ҳурматини қиламан деб, онасини калтак еб турганида ҳимоясиз қолдириш ҳам дуруст бўлмайди. Чунки, онанинг ҳам у фарзандда ҳақыи бор. 

Аллоҳ таоло бундай ҳолатлардан ҳаммани Ўзи асрасин, жамиятимизда бундай ҳолатлар бўлишининг олдини олишга интиладиган бандаларнинг тлбора кЎпайиб боришини насиб этган бўлсин. Валлоҳу аълам.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Мен яқин дўстимга намоз ўқишни ўргатмоқчиман. Унинг ўзида хам динга бўлган қизиқиш бор, лекин диндан тушунчаси йўқ. Мени ўзимни хам диндан давоми...

1886 08:14 / 30.12.2018
Ассалому алайкум Мен аёлимни онаси яни қайнонам менга бирор кийим совға қилса уни киймайман, сотиб юбораман пулини садақа қиламан ёки кийимни қайнонамга қайтариб давоми...

3936 06:30 / 04.09.2018
СаволҚўшнимнинг ити оила аъзоларимга озор бераяпти, уни ўлдирсам бўладими Бир неча бор эгасига айтдим, қулоқ солмаяпти.ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфҲукуматга айтинг.

4752 09:50 / 17.02.2018
САВОЛ Нима учун Ислом динида аввал онага яхшилик қилишга буюриладиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бу маънонинг келиб чиқишига, яъни аввал онага, кейин отага давоми...

2986 20:06 / 26.04.2016