1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Уяли телефон ва Қуръон

16:02 / 27.04.2016 3394 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум, шайх ҳазратлари. Китобхон шогирдингиз сифатида Сизга саволларим бор эди.
Ҳозирда уяли телефонларга Қуръони Карим сураларини ёзиш урф бўлмоқда. (30-пора ҳам ёзилаяпти). Саволим, шу ёзилган уяли телефон билан ҳар хил жойларга кирилади (хусусан хожатхонага). Шунда қандай йўл тутилади? Демоқчиманки, ана шундай телефонларга ҳам Қуръони Карим мусҳафига кўрсатилган ҳурмат кўрсатиладими? Саволим ноўрин ёки беодоб бўлса, олдиндан узр сўрайман.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Албатта, Қуръони Карим ва бу илоҳий Китобга боғлиқ ҳар бир нарсага юксак эҳтиром намуналарини кўрсатиш сиз билан биз, мўмин-мусулмон бандалар зиммасидаги бурчдир. Сиз эслаб ўтган жиҳозлар ҳам шулар жумласига киради. Қуръони Карим қироати озми ёки кўп ёзилганидан қатъи назар, мазкур жиҳозлар билан таҳоратхонага кириш, уларни нолойиқ жойларга ташлаб қўйиш ва шунга ўхшаш Аллоҳнинг китобига беҳурматлик саналадиган ҳолатлардан сақланиш лозим. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, бир танишим янги намоз ўқишни бошлаган. Киши токи ёд олмагунича 7 ойгача бирор ёзувга қараб намоз ўқиши мумкин деди. Мен давоми...

2412 08:03 / 29.12.2018
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен дорихонада фаолият юритаман ва айрим дорилар хусусида турли саволлар вужудга келади. Яъни овқат ҳазми учун давоми...

6495 10:05 / 03.02.2018
Қизлар кўчакўйда ҳар хил очиқ кийимларни кийишиб юришади. Агар уларнинг аврат жойларига бехосдан кўз тушиб қолса, нима бўладиЖАВОБ Бехосдан тушган назар учун давоми...

3216 14:30 / 24.04.2016
Савол Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Дин йўлида қилаётган ишларингизга Роббимиз барака берсин. Ҳиндистонда Барлавийлар деган йўналиш бор экан. давоми...

3185 21:13 / 22.04.2016