1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Шаҳватни сунъий қондириш гуноҳми?

15:40 / 24.04.2016 12829 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир биродаримиз чидай олмасдан азл қиляпти. Гуноҳлигини билиб туриб, нафсининг кўйига кириб шундай қиляпти. Бу киши уйлана олмай юрибдилар. Ҳатто рўза ҳам тутяптилар, лекин барибир фойдаси бўлмаяпти экан. Уларга қандай насиҳатингиз бор ва нима қилишни тавсия қиласиз? Азл ҳақида ҳам озгина тушунча берсангиз.  

ЖАВОБ: Назаримда, сиз уруғни ташқарига тўкиш билан шаҳватни сунъий равишда қондиришни адаштираётганга ўхшайсиз. Эркакнинг бола бўлиб қолишининг олдини олиш мақсадида жинсий алоқа сўнгида уруғни ташқарига тўкиши «азл» дейилади. Киши шаҳватини қўл билан сунъий равишда қондириши эса диний адабиётда «истимно», ажнабий адабиётда «онанизм» деб аталади.  Онанизмнинг хавфли тарафи шаҳватни сунъий тарзда қондириш оқибатида турли тузалмас касалликларга дучор бўлиниши мумкин. Асарларда бу иш “қўлини никоҳлаш” дейилган ва бунинг гуноҳлиги таъкидланган. Ҳозирги тиб илми бу иш билан шуғулланганлар жинсий заиф бўлиб, бу борада яроқсиз бўлиб қолишини исботлаган. Биродарингиз рўза тутишда давом этиб, уйланиш чорасини ахтарсин. Сизлар бунда у кишига ёрдам беринглар (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қизим хорижий бир ташкилотда ишлайди. У ерда намоз ўқиш учун шароит йўқ. Ҳар куни у эрталаб бомдод намозини ўқийди ва кечқурун ишдан келиб, пешин, аср, шомнинг давоми...

2698 15:10 / 26.04.2016
Эри талоқ қилган ёки эри ўлган аёл идда ўтириши керак экан. Идданинг муддати қанча Шулар ҳақида маълумот беришларингизни илтимос қиламан.ЖАВОБ .Иддат алмаръа, ndash давоми...

8745 21:02 / 24.04.2016
САВОЛ ndash Қадимда халифалар давлат берган шамни давлат ишларига, шахсий шамларини ўз ишларига ёқишган экан. Бугунги кунда кўпчилик давлатнинг электрэнергиясидан давоми...

3099 21:29 / 27.04.2016
САВОЛ Ўнг ва чап тарафдаги фаришталар инсондан ажралмайдилар. Улардан ташқари яна битта фаришта бормиҚуйидаги ишларndashинсон бутунлай ҳожати учун давоми...

4634 16:37 / 27.04.2016