1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Маҳрни пинҳона берса бўладими?

15:38 / 24.05.2016 3038 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирда аёл киши турмушга чиқаётганда кўп ҳолларда маҳр ўрнида уй, ҳовли-ер деб мулк ажратилмоқда. Бу, албатта нотўғри. Шуни ота-онага тушунтира олмаган тақдирда қизга учрашув пайтида узук ёки шу миқдорда пулни ўзаро пинҳона берса, маҳр ўрнига ўтадими? Албатта қиз билан келишилган ҳолатда бўлади.

ЖАВОБ: Келинга уй, ҳовли ва бошқа мулкларни маҳр қилиб берса бўлади. Аммо булар келиннинг шахсий мулкига айланади. Сўнгра келин-куёв ўша ҳовли ёки уйда яшашса, келин куёвдан ижара олиши мумкин бўлади. Маҳрга узук бериш шарт, деган тушунча йўқ. «Маҳр» ақди никоҳ ёки эру хотин бўлиш билан эр зиммасига юкланадиган ва хотинга бериш лозим бўлган молдир. Мусулмонларнинг барчаси никоҳ маҳр-сиз бўлмаслигига ижмоъ қилганлар. Маҳрнинг ози ўн дирҳамдир. Ўн дирҳам бир динорга тенг келади. Бу нисобга етган молнинг йигирмадан бири деганидир. Маҳр турли номлар билан номланади, Қуръони каримда садоқ, садақа, ажр, фарийза, ниҳла исмлари ишлатилган. Баъзи уламолар, маҳрнинг ўнта исми бор, деганлар. Бизда «маҳр» номи машҳур бўлгани учун шуни қўллаймиз (Аллоҳ билувчидир).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қизлар кўчакўйда ҳар хил очиқ кийимларни кийишиб юришади. Агар уларнинг аврат жойларига бехосдан кўз тушиб қолса, нима бўладиЖАВОБ Бехосдан тушган назар учун давоми...

3210 14:30 / 24.04.2016
Уйдан уйга ёки янги ҳовлига қайси кунлари кўчган маъқул, умуман, суннатга мувофиқ кунлар борми Биз кўчиб кетмоқчи эдик, аммо қайси куни кўчиш яхшилигини била давоми...

16435 19:09 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Ҳурматли Устозлар, қўйларни қулоғига тешиб ёки қирқиб белги ёки махсус рақамли болдағ қўйиш мумкинмиЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиВа алайкум ассаломМумкин. Валлоҳу аълам

3761 09:30 / 22.03.2018
СаволАссалому Алайкум ҳурматли Шайҳ ҳазратлари1. Таровеҳ намози суннати муаккада ҳисобланадими Қатнашмаса ёки ярмида чиқиб кетса, тарки суннат бЎлиб гуноҳ иш давоми...

3971 09:05 / 02.06.2018