1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бунда нима бўлади?

14:30 / 24.04.2016 3216 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қизлар кўча-кўйда ҳар хил очиқ кийимларни кийишиб юришади. Агар уларнинг аврат жойларига бехосдан кўз тушиб қолса, нима бўлади?

ЖАВОБ:  Бехосдан тушган назар учун киши гуноҳкор бўлмайди. Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўсатдан назар тушиб қолиши ҳақида сўрадим. Бас, У зот, кўзингни бошқа томонга бур, дедилар» (Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган).

Номаҳрам шахсга қасддан, шаҳват назари билан кўз тикиш ҳаромдир. Аммо қасд қилмаган ҳолда туйқус назар тушиб қолиши гуноҳ ҳисобланмайди. Аммо ушбу ҳадиси шарифда баён қилинганидек, бунда дарҳол кўзни бошқа томонга буриб олиш шарт. Мўмин-мусулмон кишилар бу ҳукмни ҳеч қачон унутмасликлари лозим.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Али, назарга назарни эргаштирма. Албатта, биринчиси сен учун безарар бўлса ҳам, бошқаси ундоқ эмас, дедилар» (Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

Биринчи назар номаҳрамга тўсатдан тушгани учун зарарсиз ҳисобланади, гуноҳ бўлмайди. Аммо ундан кейин яна қайта назар солишни тўсатдан деб бўлмайди, буниси қасддан қилинган бўлади ва гуноҳ ҳисобланади.

Ушбу таълимотлар ҳам Ислом жамиятини пок сақлаш, эркак ва аёлни турли ношаръий ишлардан, улардан келиб чиқадиган нохуш оқибатлардан сақлаш учун келган. Ислом шариатининг ҳукми бўйича эркак кишининг аёлларнинг йўлини тўсиши, тегажоқлик қилиши, гап отиши у ёқда турсин, пинҳона назар солиши ҳам ҳаром ҳисобланади (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари. Ҳозирги кунда интернет тармоғи жуда ривожланган вақт. Кўчаларда инсонлар ҳар хил онлайн ўйинларга муккасидан кетиб, давоми...

2981 20:58 / 24.04.2016
СаволМуҳтарам ҳазрат, омма ва хос рўзаси ўртасида қандай фарқлар борЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳРЎЗАНИНГ НОЗИК СИРЛАРИАҳли ҳақнинг давоми...

3544 09:05 / 04.06.2018
10савол .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламда гуноҳ ва хатолар бўлганми, Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАлҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу васаллама ва барока ъала давоми...

2062 13:40 / 21.01.2023
СаволАссалому алайкум .Амаллар ниятга боғлиқдир, китобидаги 105бетидаги рўзасини очган рўзадорга шу жойини ўзимнинг ақлим билан сал тушуна олмай турибман. Савол давоми...

3795 17:13 / 03.07.2017