1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Улама соч тақиш мумкинми?

15:39 / 24.04.2016 6396 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирги кунда аёлларимиз, қизларимиз ўртасида улама соч тақиш, киприк улаш «урф» бўлиб кетмоқда. Кимнинг сочи уламаю кимнинг сочи ҳақиқийлигини билиш жудаям қийин. Ҳаммамизга маълумки Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламдан келтирилган ҳадисга кўра улама соч тақувчиларни Аллоҳ таоло лаънатлаган. Лекин айримлар: уланадиган соч инсонники бўлмаса, яъни сунъий соч бўлса, улаш мумкин, дейишяпти. Ана шу фикрларга муносабатингизни билмоқчи эдим.

ЖАВОБ: Улама соч қилиш ва қилдириш динимизда қораланган иш. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ улама қилувчи аёлни ҳам, улама қилдирувчи аёлни ҳам ва вашм қилувчи аёлни ҳам, вашм қилдирувчи аёлни ҳам лаънатласин», дедилар».

«Улама қилувчи аёл» – аёлларга улама соч қилиб, улаб қўядиган аёл. «Улама қилдирувчи аёл» – ўзидаги бор табиий сочга қаноат қилмай, ясама соч улатиб олишга интилган аёл. 

Ушбу ҳадиси шарифни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан айтилишига ўша пайтда бўлиб ўтган бир ҳодиса сабаб бўлган экан. Бир аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг келин бўлаётган қизим бор. Қизамиқдан кейин сочи тўкилиб кетган, улама қилсам бўладими?» деб сўраган. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифни айтганлар.

Ўша пайтда жоҳилият аёллари ўзларига сохта жамол орттириш учун турли ҳийла-найрангларни ҳамиша ишлатишар эди. Сочларини ўта чиройли қилиб кўрсатар, кўпчиликнинг эътиборини тортиш учун улама сочлар қилишар эди. Бу ишни баъзи аёллар ўзларига касб қилиб олган, улар аёлларнинг сочларига улама қилиб, даромад топар эди. Сочига улама қилдирмоқчи бўлган аёллар уларнинг олдига келиб, мақсадларини айтсалар кифоя, улар соч улаш ишини амалга оширар эди. Шу йўл билан сохта гўзалликка эришилар эди. Бу ишни қилган аёл ўзини ҳам, ўзгани ҳам алдар эди. Айниқса ушбу ҳадиси шарифнинг айтилишига сабаб бўлган ҳодисадагига ўхшаб, келин тараф куёв тарафни алдаши кўпроқ бўлган бўлса ажаб эмас. Дарҳақиқат, улама соч қилиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек алдовдан бошқа нарса эмас. Демак, шундай экан, сунъийми-табиийми, ҳар қандай нарсани ҳам улама соч қилиш мумкин бўлмайди (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволКўзи ожиз бир одам умуман кўрмайди эмас, деярли кўрмайди олдимга келибquotМен рўза тутсам, дейман. Аммо уйимдагиларим рози бўлишмаяпти. Рўза тутсангиз бир оз давоми...

3574 09:05 / 25.05.2018
СаволАссалому алайкум Ўзим талабаман, Австралиаяда ўқийман. Шароит тақазоси ва зарурати билан хамма талабалар ишлаши керак. Ман ўзим турклар ресторанида ошпаз давоми...

3396 06:05 / 07.08.2018
Ассалому алайкум Ҳурматли узтозлар, ҳозир жуда кўп кўнгли тоза инсонлар кўпайиб кетди. Масалан бир одамга жума намозига юр десам у мен бир ҳафта гунох қилиб кейин давоми...

2430 08:19 / 31.12.2018
САВОЛ Зиёфатда бир киши иккинчисини ароқ ичишга даъват қилиб, .Сен ичавер, гуноҳи менинг бўйнимга,, дейди. Бир одам бошқа одамнинг гуноҳини бўйнига олиши давоми...

2935 20:16 / 27.04.2016