1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Сеҳрнинг қандай турлари бор?

14:30 / 24.04.2016 3682 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх ҳазратлари, ҳозирги пайтда сеҳр ва унинг зарарлари ҳақида турли гап-сўзлар, бўлмағур ваҳималар кўпайиб кетди. Сеҳрнинг қандай турлари бор, сеҳрнинг ҳукми нима бўлади?

ЖАВОБ: Сеҳрга алоқаси бор нарсалар қуйидагилардир:

1. Шаҳваза. Бу нарсани бизда «бахшилик» деб айтишимиз ҳам мумкин. Бу, аслида қўли енгилликдан иборат бўлиб, чаққон ҳаракатлар билан бироз ҳийла ишлатган ҳолда бирор нарсани бошқача қилиб кўрсатишдир. Буни қилувчи шахс ўзининг бирор ерига беркитиб олган нарсани беморнинг ичидан олган қилиб кўрсатади.

2. Нашра. Бу – дам солишнинг бир тури, унда «жин теккан» деб гумон қилинаётган одам муолажа қилинади. Бошқача қилиб айтганда, беморни ўраб олган дард¬ни нашра қилинади, яъни «ёзиб юборилади» деган даъво қилинади. Бу иш ҳам сеҳр ҳисобланади.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «У зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан нашра ҳақида сўралганда «У шайтоннинг амалидандир», дедилар».

3. Азайимхонлик. Бу сўз «азиймат»дан олинган бўлиб, «қасам ичиш» маъносини билдиради. Унда азайимхон маълум исм¬лар билан қасам ичиб, жин текканларга шифо сўрайди. Уларнинг даъвосича, мазкур исмлар Сулаймон алайҳиссалом жинларнинг қабилаларига муваккал қилиб қўйган фаришталарнинг исмлари эмиш. Агар ўшалардан бирининг исми билан қасам ичилса, у ўзига тобеъ жинни ишга солар эмиш. Бу ҳам сеҳрнинг кўринишидир.

4. Тилсим. Юлдузларга боғлиқ деб гумон қилинган жисмлардир. Улар баъзи бир маъдан ёки бошқа нарсаларда бўлиб, ўшалар билан кишиларни даволаш даъвоси қилинади.

5. Авфоқ. Бунда турли рақамларни ҳандасий шаклларнинг ичига махсус услубда чизилади. Ўша шакллар солинган қоғозни ўзи билан олиб юрилса, туғишни осонлаштиради, бир лашкарнинг бошқаси устидан ғалабасини таъминлайди, маҳбусни қамоқдан чиқаради, деган даъволар қилинади.

6. Мунажжимлик. Бу сўз луғатда юлдузга назар солишни англатади. Аммо истилоҳда фалакдаги шакллардан ердаги ҳодисаларни билиб олишни даъво қилишдан иборатдир.

 Баъзи тоифа ва шахслар сеҳрни тамомила инкор қилиб, унинг ҳақиқати ва таъсири йўқ, қуруқ хаёлдан бошқа нарса эмас, дейишган бўлсалар-да, Аҳли сунна мазҳабининг жумҳури сеҳрни иккига бўлишган: биринчиси: ҳийла, чаққонлик, устомонлик каби ишлар билан ажабланарли ишларни кўрсатиш. Бироз ўйлаган одам унинг оддий иш эканини тушуниб олади. Бу тур ажнабий тилда «фокус» де¬йилади; иккинчиси: ҳақиқати, таъсири бўлиб, бу нарса кишининг баданида, руҳий ҳолатида, ақлида ўзини кўрсатади. Бу хилдаги сеҳрни ҳанафийлар, шофеъийлар ва ҳанбалийлар тўлалигича собит нарса деб тан олишган. Улар ўзларининг бу гапларига юқорида зикр қилинган оят ва ҳадисларни далил қилиб келтиришган.

Сеҳрнинг ҳукмига келсак, сеҳр қилиш ҳаром ва гуноҳи кабирадир. Сеҳрни ҳалол деб эътиқод қилган кишининг кофир бўлишига барча фуқаҳолар иттифоқ қилишган. Ҳанафий, моликий ва ҳанбалий фуқаҳолар: «Сеҳр¬ни ўрганиш ҳаром ва куфрдир», деганлар. Баъзи ҳанафийлар: душманнинг сеҳрини қайтариш ва эр-хотиннинг орасини яхшилаш учун сеҳрни ўрганиш мумкин, дейишган. Ҳанафийлар яна: «сеҳргарнинг сеҳри куфрдан иборат бўлса ёки сеҳрини одамларга зарар етказишга ишлатган бўлса, у қатл қилинади», деганлар. Сеҳр қилгани учун ҳақ олиш жоиз эмас (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволУстоз, менинг юзимга ва баданимнинг орқа томонига хуснбузар тошади. Алҳамдулиллаҳ 5 вақт намозни ўқиб, Қуръон тиловат қиламан. Лекин елкамдаги давоми...

4325 23:50 / 15.02.2018
Савол Маросимга келган меҳмонларни ҳурматлаб ёки нотиқнинг сўзларини олқишлаб қарсак чалса бўладимиЖавоб Аллоҳ таоло айтади Уларнинг мушрикларнинг Байтуллоҳ давоми...

4502 21:09 / 22.05.2016
Бизнинг оилада бир неча балоғатга етган киши бор. Қурбонлик қилишда бир оила номидан оила бошлиғи, яъни ота қурбонлик сўйиши етарлими ёки маблағ етарли бўлса ҳар давоми...

3375 15:46 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, биламизки қиёматда савол жавобдан кейин кимдир жаннатий кимдир дўзахий бўлади. Кейин жаннатга кирадиганла сирот кўпригидан давоми...

3073 10:37 / 14.12.2018
Аудиолар

121538 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43023 14:35 / 11.08.2021