1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Покер ўйнаш

20:58 / 24.04.2016 2968 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари. Ҳозирги кунда интернет тармоғи жуда ривожланган вақт. Кўчаларда инсонлар ҳар хил онлайн ўйинларга муккасидан кетиб, ҳатто у ўйинлардан нақд пул тушмаса ҳам, пул тикиб ўйнашларини кузатяпман. Масалан шулар ичида покер ўйини. Шунга батафсил фикр билдира оласизми? Бу ҳаром ишми ёки йўқми? Сиздан илтимос, менинг ишим шу соҳага яқин, лекин бу ишдан ўзимни узоқ тутяпман. Шу соҳага яқин деганим ўйин ичига пул ташлайдиганларга яқинман демоқчиман. Иложи борича кенгроқ ёритиб берсангиз.

- Бу намоз ва бошқа диний мажбурятлардан қолдирса, ҳаромдир. Ундан бошқа вақтларда макруҳдир. Мўмин банда вақтини зое қилмаслиги керак. ҳар бир лаҳза учун қиёмат куни жавоб беришини зинҳор унитмаслиги керак. Мазкур ўйинларнинг кўпи одамни бузадиган ўйинлардир. Хусусан, ёшларни ва болаларни сақлаш керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Мен яхши ниятлар билан хусусий туғруқхона очган эдим. Лекин баъзида ўзимиз истамаган ҳолда ҳали дунёга келмаган болаларни оналаридан жудо қилишимизга давоми...

4353 18:51 / 26.04.2016
Савол Фасебоокда баъзи бир диндан қайтганларнинг, саҳифа очиб олиб, динсизликни тарғиб қилаётганига кўзим тушиб қолди. Улар суюкли пайғамбаримиздан тортиб давоми...

3849 10:50 / 29.01.2018
Ассалому алайкум Устозлар, аёлнинг аёлдаги аврати киндикдан тиззагача экан. Саволим шундан иборатки, агар бир аёл бошқа аёлнинг авратига қараса гунох ёки зино давоми...

3361 08:19 / 11.01.2019
Савол Хотинимнинг олдинлари тутмаган қазо рўзалари бор экан, муҳаррам ойида тутиладиган жуда ҳам муҳум нафл рўзалари ва нафақат муҳаррам бошқа ойдаги айрим 12 давоми...

3813 03:55 / 03.06.2017