1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

ҚАСДДАН ЕБ-ИЧМОҚ ВА ҚАЙЪ ҚИЛМОҚ

05:00 / 11.01.2017 2660 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

...Маълумки, бемор, мусофир, ўта қари кишилар, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам рўза тутишлари узрли кишилар ҳисобланади. Мазкур тоифалардан бошқалар, албатта, Рамазон ойи рўзасини тутмоқлари шарт. Рамазон ойи рўзасини тутмаган одам гуноҳкори азим бўлади. Узрсиз бир кун рўзани тарк қилган одам умр бўйи рўза тутиб ўтса ҳам, ўша рўзасини тутмаган куннинг савоби ўрнини тўлғиза олмайди. Чунки фарз рўзани ўз вақтида тутишлик жуда ҳам катта савобга сазовор қилувчи нарсадир...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазондан бир кунни Аллоҳ берган рухсатсиз оғзи очиқ ҳолда ўтказса, замоннинг ҳаммасини рўза тутиб ўтказса ҳам унинг қазосини ато эта олмас»-дедилар». Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Шарҳ: Маълумки, бемор, мусофир, ўта қари кишилар, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам рўза тутишлари узрли кишилар ҳисобланади. Мазкур тоифалардан бошқалар, албатта, Рамазон ойи рўзасини тутмоқлари шарт. Рамазон ойи рўзасини тутмаган одам гуноҳкори азим бўлади. Узрсиз бир кун рўзани тарк қилган одам умр бўйи рўза тутиб ўтса ҳам, ўша рўзасини тутмаган куннинг савоби ўрнини тўлғиза олмайди. Чунки фарз рўзани ўз вақтида тутишлик жуда ҳам катта савобга сазовор қилувчи нарсадир.
Имом Молик ва Имом Абу Ҳанифа мазҳаблари бўйича Рамазон рўзасидан бир кунни узрсиз тутмаган одамга юқоридаги Рамазонда хотинига жинсий яқинлик қилган кишига кўрилган каффорот чоралари жорий қилинади.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорлигини унутиб қўйиб, еса ёки ичса, рўзасини батамом қилсин. Уни Аллоҳ таомлантирибди ва сероб қилди, холос», дедилар. Бешовлари ривоят қилган.
Термизийнинг ривоятларида: «Ким унутиб еб-ичса, оғзини очиб юбормасин. У Аллоҳ унга берган ризқ, холос», дейилган.
Шарҳ: Ислом шариатининг умумий қоидаси бўйича нохисдан, эсдан чиқариб содир этилган ҳар бир хато кечирилади. Бу қоида рўза борасида ҳам жорий этилади. Инсон гоҳида, айниқса, Рамазони шарифнинг биринчи кунларида ўзининг рўзадорлигини унутиб қўйиши табиий бир ҳол. Шунинг учун эсдан чиққан ҳолда бирор нарса еб ёки ичиб қўйса, рўзаси очилган ҳисобланмайди. Балки эслаганда ўзини емоқ-ичмоқдан тўхтатади ва рўзасини давом эттираверади. Бу қоидага ҳеч ким хилоф қилмаган.
Бу ҳам Ислом динининг енгиллик дини эканига ёрқин бир далилдир. Инсондаги бор заифликларни яхши билган Аллоҳ таоло Ўз шариати ҳукмини жорий қилишда мазкур заифликларни ҳисобга олиб қўйган.

Асмаа бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида булутли кунда ифтор қилдик. Сўнгра қуёш чиқди. Ҳишомга: «Қазо қилишга амр қилган эканларми?» дейилди.
«Қазо қилиш лозим», деди». Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Асмаа бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳонинг айтишларича, ҳаво булутли бўлгани учун қуёш ботди, ифтор вақти бўлди, деб гумон қилиб оғизларини очиб, ифтор қилишган. Бу ерда рўзадорликни унутиб қўйиш маъноси йўқ. Кейин эса, булут ғойиб бўлиб қуёш чиқиб, ифтор вақти кирмагани маълум бўлган.
Буни Асмаа розияллоҳу анҳодан Ҳишом розияллоҳу анҳу ривоят қилганлар. Бу ривоятни эшитган кишилар Ҳишом розияллоҳу анҳудан, ўшанда уларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан қуёш ботди, деган гумон билан очиб юборилган рўзанинг қазосини тутиш амр қилинган эканми, деган савол берилган экан. Шунда Ҳишом розияллоҳу анҳу:
«Қазо қилиш лозим», деб жавоб берганлигидан бу масалада ҳеч хилоф йўқ, деган маъно ҳам келиб чиқади.
Агар ушбу ҳолат такрорланиб, бошқа вақтларда ҳам кимдир қуёш ботгандир, деб ўйлаб оғзини очиб юборсаю, кейин қуёш ботмагани маълум бўлса, одоб юзасидан куннинг қолган қисмида таом емай туради ва бир кун ўрнига бир кун қазо рўза тутиб беради.
Шунингдек, бир одам саҳарликнинг вақти бор, деб ўйлаб таом есаю, кейин саҳарлик вақти чиққани маълум бўлса, рўзаси очилган бўлади. У ҳам кун бўйи одоб юзасидан емай-ичмай юради. Ва кейин бир кун қазо рўза тутиб беради.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам»
«Ким рўзадор бўлсаю, унга қайъ ғолиб келса, қазо қилмоқ вожиб эмас. Агар ўзи хоҳлаб қайъ қилган бўлса, қазо тутсин», деганлар».
Бошқа бир ривоятда: «Ким қасддан қайъ қилса, қазосини тутсин», дейилган. Сунан эгалари ва Ал-Ҳоким ривоят қилган ва саҳиҳ, деган.
Шарҳ: Қусқининг ғолиб келиши оқибатида қайъ қилишга мажбур бўлган одам бу ишни ўз ихтиёри билан қилмаслиги маълум. Шунинг учун унинг рўзаси очилмаслиги ҳам табиий. Ўз ихтиёри ила ҳаракат қилиб қусганда эса иш бошқача бўлади. Ҳанафий мазҳабида қусганда ҳам оғзи тўлиб қусиши шарт қилинади.
Хулоса қилиб айтганда, рўзадор киши қусмасликка ҳаракат қилиши керак. Агар мажбур ҳолда бу иш содир бўлса, рўзаси очилмайди, кўнглини тўқ қилиши керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Зайд ибн Холид алЖуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича давоми...

2372 16:30 / 21.04.2021
Аллоҳ таоло айтади Эй имон келтирганлар, сизларга ҳам худди аввал ўтган қавмларга фарз қилинганидек, рўза фарз қилинди. Шояд тақво қилсаларингизrdquo Бақара, 183.Рўза давоми...

2920 05:00 / 13.01.2017
Яратганда Еру Осмонни Раҳмон. Ой ила Қуёшга манзил бичган он. Ойларни ўн икки айлаган замон. Сени улар ичра айламиш султон. Марҳабо, хуш келдинг, хушвақт Рамазон. давоми...

2900 05:00 / 14.01.2017
r. . . Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Масруқ иккимиз Оишанинг олдига кириб .Эй мўминларнинг онаси, Муҳаммад давоми...

3265 17:00 / 11.04.2023