1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Чиройли ҳикматлар

17:24 / 27.03.2017 3623 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ҳурматли ўқувчи! 

Сизга маълумки, ушбу “Чиройли ҳикматлар” номли тўплам турли интернет сайтларида эълон қилинган ҳар хил мавзулардаги тасвирли арабча ҳикматлардан таржима қилинди. Ўз навбатида у, аввалроқ, ISLOM.UZ сайтида нашр қилинган “Янги ҳикматлар”, “Нодир ҳикматлар”, “Ноёб ҳикматлар”, “Ажойиб ҳикматлар”, “Дурдона ҳикматлар”, “Дур ҳикматлар” каби тўпламларнинг узвий давомидир. Марҳамат, азизлар, ўқиб, ором олинг!


1. Агар сен ўзингни қанчалик бойлигингни билмоқчи бўлсанг, пулларингни санашга уринма! Балки, кўзингдан ёшни оқизгин-да, (қўлингга ўша пулларингдан ушлаб олиб) қанча қўлларни силаганингни (пулни берганингни) ҳисобла!

2. Баъзилар сенинг уларга қилган яхшилингни инкор қилсалар, хафа бўлиб, оғринма! Чунки, кўчаларни (кечалари) ёритадиган чироқлар ҳам кундузлари эсдан чиқарилади.

3. Ҳар бир оғриқ, алам ҳам ёмон эмас. Шундай оғриқ турлари борки, сени ўз нафсингни қайтадан кашф қилишга ундайди. 

4. Одамларнинг гаплари катта қоя тошларга ўхшайди. Ё сен у тошларни устингга ортиб, белинг синади. Ёки у тошлардан оёқларинг остига минора қуриб, юксалиб, ғолиб бўласан.

5. Ғазабларини ичга ютувчилар! Гапларингни ичингга ютганингни Аллоҳ ҳаргиз унутмайди. Ичингга яширган қийинчиликларингни, тўхтатган, тийган қаҳрингни У Зот асло унутмайди. Ҳаққинг поймол этилганда туйган оғриқларингни У Зот унутмайди. Сен хотиржам бўл! Аллоҳнинг тақдирлови, эвази чиройлидир! 

6. Сафар қил, лекин буни ҳеч кимга айтма! Чин муҳаббат қиссасини бошдан кечир, лекин буни ҳеч кимга айтма! Бахтли яша, лекин буни ҳеч кимга айтма!.. Одамлар (гоҳида) чиройли нарсаларни бузадилар, фасодга учратадилар.

7. Одамларга ҳар қанча ишонсанг ҳам, энг муҳим сирларингни ўзингда қолдир! Чунки, дунё нафсларни ўзгартиради ва баъзи одамларга ишонганимиз учун бизни кўп афсус қилишга мажбур этади.

8. Жаҳондаги энг бой инсон мол-давлатга эга бўлган эмас, балки саломатлик ва хотиржамликка эга бўлган кишидир.

9. Бобом менга дедилар: “Ўғрилар икки хил бўлади. Биринчиси майда ўғрилар бўлиб, миршаблар уларни қувади. Иккинчиси катта ўғрилар бўлиб, миршаблар уларни ҳимоя қилади”.

10. Баъзи нигоҳлар етмиш мингта сўздан тузилган гапни қисқартиришга қодир бўлади.

11. Икки кишининг орасига сукунат чўмса, у ерда қандайдир йўл билан синдирилган қалб бор.

12. Ўзини сени танимаганга олаётган кимсага эътибор берма! Чунки, шундай шахслар бўладики, (сендан) ўзларига келадиган манфаат тугагач, хабарлари ҳам кесилади, тўхтайди.

13. Инсон танга каби икки юзли бўлса, бутун умрини одамларнинг у ҳамёнидан бу ҳамёнига кўчиб ўтказади.

14. Одамларга муаммоларинг ҳақида гапиришни бас қил! Чунки, уларнинг 30 фоизига муаммоларинг қизиқ бўлмаса, 70 фоизи муаммоларингдан севинади.

15. (Инсонлар) ўртасидаги бир алоқа узилса, сен унинг ўрнига бошқасини топа оласан. Аммо Аллоҳ билан бўлган алоқанг бундан мустасно. Агар ушбу алоқа узилса, дунёинг ҳам, охиратинг ҳам зулматга чўмади, барбод бўлади.

     16. Ким Аллоҳнинг тоатида сабр қилишни ният қилса, Аллоҳ унга тоат учун сабр беради ва уни қувватли қилади. Ким Аллоҳга маъсият қилишдан тийилиб, сабр қилишга азм қилса, Аллоҳ унинг ушбу ишига ёрдам беради ва уни гуноҳлардан сақлайди.

17. Сени овозингдан таниб, ҳис қиладиганлар бор. Сени ёзганингдан таниб, ҳис қиладиганлар бор. Ёнингда туриб, сени ҳис қилмайдиганлар бор.

18. Агар бир ёмон муомалага йўлиқсанг, унга ҳам ёмон муомала билан жавоб қайтаришни ўйлама! Балки унга яхши муомала билан жавоб қайтаришни ўйла! Чунки, гўзал ахлоқ ажойиб нарса-да!

19. Чин фақирлик чўнтаклар қуруқлигидир, деб ўйлаган кимса хато қилади. Ахлоқ фақирлиги бор. Каромат фақирлиги бор. Қаноат фақирлиги бор. Чинакам фақирлик – ақллар, қалблар, нафслар фақирлигидир!

20. Одамларга ишонишнинг иккита натижаси бор:

1) Ё умр бўйи шахсга эришасан.

2) Ё умр бўйи дарсга эришасан.

21. Мол-дунё сенга фойдани кўзловчи “дўстлар”ни жалб қилади. Жамол, чирой сенга шаҳватни кўзловчи “дўстлар”ни жалб қилади. Аммо ахлоқ сенга бир умрлик дўстларни жалб қилади.

22. Баъзилардан айрилиш нажот эканлигини, баъзиларни танимаганга олиш ҳаёт эканлигини, айримларнинг эса, исмларини ҳам, мактубларини ҳам ўчириш ҳаётнинг маъносини чин маънода тушуниш эканлигини бир кун келиб англаб етасан.

Муҳаммад Жаъфарий

23. Роббингга итоатгўй бўл! Кейин онангга ва отангга итоатгўй бўл! Кейин нуқта қўй!

24. Дўстлик давом этиши учун хатони кечир! Хато сабабли дўстликни ўчирма!

25. Бир донишманддан: “Қайси одам афзал?” деб сўрадилар. Шунда у: “Суҳбатлашганингда, уни ҳикматли деб биладиган, ғазабланганда ҳалим бўладиган, ютуққа эришганда саховатли бўладиган, бирор нарса сўраганингда кўп нарса берадиган, аҳд қилганда, гарчи ваъда қилинган нарса катта иш бўлса ҳам, вафо қиладиган, унга шикоят қилганингда раҳмли бўладиган” деб жавоб берди.


Нозимжон Ҳошимжон таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Азиз ўқувчи 01.10.2015 сана халқаро интернет тармоғида эълон қилинган қуйидаги мақола кўпчиликка манзур бўлди, алҳамду лиллаҳ. Баъзи ўқувчиларимизнинг талабларига давоми...

10406 16:53 / 27.03.2017
Ҳанафий мазҳаби бўйича, сўйилган барча ҳайвонлардан қуйидаги нарсаларни емоқ ҳаромдир, улар қуйидагилар1. Ҳайвондан оққан қон.2. Эркак ҳайвоннинг закари.3. Эркак давоми...

4021 10:33 / 24.03.2017
Қуръони Каримда quotҚариндошнинг ҳаққини адо эт, мискинбечоралар, йўловчимусофирларга ҳам мурувват кўрсат. Лекин сира исроф этма, зеро, исроф қилувчилар Шайтоннинг давоми...

2865 13:53 / 24.03.2017
Бухорий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади у киши дедилар .Эй мусулмонлар жамоаси Аллоҳ ўз пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил давоми...

3806 09:57 / 25.03.2017