1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Ҳайвонларнинг еб бўлмайдиган аъзолари ҳақида

10:33 / 24.03.2017 4028 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳанафий мазҳаби бўйича, сўйилган барча ҳайвонлардан қуйидаги нарсаларни емоқ ҳаромдир, улар қуйидагилар:


1. Ҳайвондан оққан қон.

2. Эркак ҳайвоннинг закари.

3. Эркак ҳайвоннинг икки мояги.

4. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси.

5. Ҳайвондаги без.

6. Ўт пуфак.

7. Умуртқа орасидаги ҳаром мағз.


Биринчиси, яъни қон ҳақидаАллоҳ таъоло“Анъом” сураси 145-ояти каримасида шундай марҳамат қилган:

Менга ваҳий қилинган нарсада таомланувчи учун ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Магар ўлимтик ёки оқизилган қонёки тўнғиз гўшти бўлса, албатта, у ифлос, ҳаромдир...

Кўриниб турганидек ояти каримада очи-ойдин уни ҳаром эканлиги баён этилмоқда. Шунга кўра барча уламолар қонни ҳаром эканига ижмоъ қилганлар. Уни нафақат истеъмол қилиш, балки уни олди-сотди қилиш ҳам ҳаромдир. Жумладан, бугунги кунда кенг тарқалган донарлик қилиш, яъни пул учун қон топшириш ҳам шаръан нодуруст ишдир. Уни фақат бепул қилсагина шариъат рухсат беради.

Қолган қисмлари гарчи баъзи фиқҳий китобларга ҳаром лафзи ила келган бўлсада, асли ҳаром бўлмай балки макруҳи таҳримийдир. Яъни, ҳаромга яқин макруҳдир. Чунки қоннинг ҳаромлиги борасидаги ҳукм юқорида айтилганидек Қуръони каримдек мутавотир хабар ила собит бўлган. Қолганлари эса, мутавотир бўлмаган набавий суннатда ворид бўлган. Шунинг учун улар макруҳ дейилган.

Аллоҳ таъоло «Аъроф» сураси 157-оятида Набий соллалоҳу алайҳи васаллам ҳақларида қуйидагича васф қилади:

«Улар ўз ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолида топиладиган, уларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган, уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган, устиларидаги юкни енгиллатиб, кишанларни ечадиган уммий, Набий, Пайғамбарга эргашадилар....»

Яъни, Аллоҳ таъоло Набий соллалоҳу алайҳи васалламга ўзларича баъзи нарсаларни ҳалол ёки ҳаром қилиб берадиган хусусият билан ажратиб қўйганлиги васфидир.

Мазкур етти нарса ҳам нопок нарсалардан бўлганлиги боис бу ҳақда Қуръони каримда ҳеч нарса дейилмаган бўлсада, Набий соллалоҳу алайҳи васаллам ўзларининг суннати-мутоҳҳараларида баён қилиб кетганлар.

Бу ҳақдаги ривоятларни эса, буюк муҳаддис уламоларимиздан имом Абдурраззоқ ва имом Санъонийлар “Мусоннаф” номли қитобларида, имом Байҳақий “Сунанул кубро” асарида, имом Суютий “Жомеъус сағир” асарида, имом Тобароний “Муъжамул авсат” асарида, имом Ҳайсамий “Мажмаъуз завоид” асарида ва аллома Ҳиндий “Канзул уммол” асарларида саҳобалардан Абдуллоҳ Ибн Аббос ҳамдаАбдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ва тобеъинлардан Мужоҳид розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

Ҳадис илми нуқтаси назаридан бу ривоятларнинг ҳар бири алоҳида ўрганилганда гарчи заиф ҳукмини олсада, йўллари кўпайиши сабабли ҳужжат қилишга ярайдиган даражада кучи етарли бўлади. Шунга кўра ҳанафий мазҳаби уламолари бу ҳадислардан ҳукм истинбот қилиб фатво берганлар. Аллоҳ уларнинг барчаларидан рози бўлсин!

Қуйида шу ривоятлардан бирини арабий матнини ўзини келтирамиз:


سنن البيهقي لأبو بكر البيهقي )2/ 167(

- 20192أَخْبَرَنَا أَبُو عَبْدِ اللَّهِ الْحَافِظُ حَدَّثَنَا عَلِىُّ بْنُ حَمْشَاذَ أَخْبَرَنِى يَزِيدُ بْنُ الْهَيْثَمِ أَنَّ إِبْرَاهِيمَ بْنَ أَبِى اللَّيْثِ حَدَّثَهُمْ حَدَّثَنَا الأَشْجَعِىُّ عَنْ سُفْيَانَ عَنِ الأَوْزَاعِىِّ عَنْ وَاصِلِ بْنِ أَبِى جَمِيلٍ عَنْ مُجَاهِدٍ قَالَ : كَانَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- يَكْرَهُ مِنَ الشَّاةِ سَبْعًا الدَّمَ وَالْمَرَارَ وَالذَّكَرَ وَالأُنْثَيَيْنِ وَالْحَيَا وَالْغُدَّةِ وَالْمَثَانَةَ قَالَ وَكَانَ أَعْجَبُ الشَّاةِ إِلَيْهِ -صلى الله عليه وسلم- مُقَدَّمَهَا. هَذَا مُنْقَطِعٌ.


Зуфаржон Шосалимов тайёрлади



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таъолога беадад ҳамду ndash саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин.Ҳозирги кунимизда давоми...

4865 19:50 / 22.04.2017
Аллоҳнинг ҳузуридаги ҳисобкитобга йўлиқишдан олдин ўзини бир сарҳисоб қилиб олишни истаганлар бу даъватга қулоқ тутсин. Кунлар ўтиб боряпти. Амал саҳифалари давоми...

4833 09:15 / 24.03.2017
Ибн Сийрийн айтади Биз Абу Убайда ибн Абий Ҳузайфа билан бирга унинг чодирида эдик. Унинг олдида ўчоғи бўлиб, ичида олов ёниб турган эди. Шу пайт бир киши келиб давоми...

2652 15:23 / 27.03.2017
Аллоҳ таоло инсониятни яратиб, унинг бахтусаодатда яшашу учун Ўзининг шариатини туширди. Пайғамбарлар юборди. Китоблар нозил қилди. Дунёда эзгуликнинг синоними давоми...

4795 20:26 / 21.04.2017