1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дуога шошилинг

07:40 / 05.04.2019 3104 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عن أبي هريرةَ رضي اللّه عنه، عن النبيّ صلى اللّه عليه وسلم قال: »إذَا سَمِعْتُمْ نُهَاقَ الحَمِيرِ فَتَعَوَّذُوا باللّه مِنَ الشَّيْطانِ، فإنَّهَا رأتْ شَيْطاناً؛ وَإذا سَمِعْتُمْ صِياحَ الدّيَكَةِ فاسْأَلُوا اللّه مِنْ فَضْلِهِ فإنَّها رأتْ مَلَكاً« أخرجه البخاري ومسلم و أحمد و أبو داود و الترمذي

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар эшакларнинг ҳанграшини эшитсангиз, Аллоҳдан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўранг. Чунки у шайтонни кўрган бўлади. Агар хўрозларнинг қичқириғини эшитсангиз, Аллоҳдан Унинг фазлини сўранг. Чунки у фариштани кўрган бўлади.”, дедилар. (Бухорий, Муслим, Аҳмад, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилишган)

Бу ҳадис солиҳлар келган жойга Аллоҳнинг раҳмати ёғилишига далолат қилади. Суфён ибн Уяйна: “Солиҳлар зикр қилинган жойга раҳмат ёғилади”, деганлар. Солиҳлар зикр қилингани сабабли уларга ўхшашликка рағбат ортади, хайрли ишларга чорланади, яхши амаллар қилишга муҳаббат ҳосил бўлади. Шунинг учун бу жойларга Аллоҳнинг раҳмати ёғилиб туради. Раҳмат ёғилиб турган вақтда дуо қилиб олишлик мустаҳабдир.

Ҳадис маъсият қилувчилар келган жойга ғазаб ёғилиб туришига ҳам далолат қилади. Шунинг учун у пайтда паноҳ тилаб туриш мустаҳаб ҳисобланади.

عن أَبي موسى الأشعري رضي الله عنه أنَّ النبيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا خَافَ قَوماً، قَالَ: «اللَّهُمَّ إنَّا نَجْعَلُكَ في نُحُورِهِمْ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شُرُورِهمْ». رواه أَبُو داود بإسناد صحيح .

Абу Мусо ал-ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор қавмдан хавфсирасалар: “Аллоҳумма иннаа нажъалука фий нуҳууриҳим, ва наъузубика мин шурууриҳим”, дер эдилар. Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: “Аллоҳим (бизни уларнинг ёмонлигидан асрашинг учун) уларнинг кўкраклари қаршисига Сени (қалқон қилиб) қўямиз ва Сендан уларнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз”.

Бу ҳадисдаги “кўкракларининг қаршисига қўямиз” дейишдан мурод душманни даф қилишдир. Одатда инсон олд тараф билан келади. Уларни даф қилишда кўкрагидан итариб юбориш тез ва кучли даф қилиш ҳисобланади. Шунинг учун ушбу ибора ишлатилди.

Инсон ўзи хавфсираган кимсага ёки нарсаларга йўлиққан вақтда мазкур дуони ишониб, Аллоҳга илтижо қилиб, ихлос билан ўқиса, Аллоҳ таоло уни уларнинг ёмонлигидан асрайди.


Муаллиф
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аҳмад ибн Абу Ҳаворийдан ривоят қилинади .Абу Сулаймон Доронийга .Бугун эрталаб тура олмадим. Бомдод намозининг икки ракъатини ҳам ўқий олмадим. Намозни ҳам давоми...

2361 08:07 / 14.05.2020
Иброҳим ибн Муслим Қурашийдан ривоят қилинади .Фотима бинти Муҳаммад ибн Мункадир кундузлари рўзадор бўлар, кеч кирганда эса ҳазин овозда .Бу кечани зулмат давоми...

1311 08:00 / 13.07.2020
Ҳорун арРашид ҳажга бориб, Маккада Фузайл ибн Иёзнинг эшигини қоқди. Эшик очилмади. Жаъфар Бармакий .Итоат қилишингиз вожиб бўлган одамга эшикни очинглар, деди. давоми...

1509 07:10 / 24.08.2019
Маҳмуд Халил Хусорий Мисрнинг дунёга машҳур қориларидан. Миср қишлоқларидан бирида туғилган, отаси бўйра тайёрлаб сотгани учун у Хусорий бўлиб кетган араблар давоми...

2719 09:20 / 30.08.2019