1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуръон ҳофизи Маҳмуд Халил Хусорий

09:20 / 30.08.2019 2721 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маҳмуд Халил Хусорий Мисрнинг дунёга машҳур қориларидан. Миср қишлоқларидан бирида туғилган, отаси бўйра тайёрлаб сотгани учун у Хусорий бўлиб кетган (араблар бўйрани «хасир» дейди). Ўн ёшида мураттаб қори бўлди, отасининг ишига кўмаклашди. Кейинчалик Мустафо Исмоил ва Маҳмуд Алий Баннолар билан ўша даврнинг машҳур Қуръон ҳофизи Иброҳим Салломдан Қуръон илмини ўрганди. 1944 йили Миср радиоси ташкил этган қорилар танловида икки юз қори ичида ғолиб чиқди. 1965 йили Миср Вақф мулклари вазирлигида Қуръон бўйича маслаҳатчи бўлди. Кейинчалик Қуръони Каримга оид тадқиқотлари учун Қуръон фанлари доктори унвонини олган. Биринчи бўлиб Қуръони Каримни тўлалигича тартил билан ўқиб, магнит тасмасига ёздирди. Кўплаб Ислом ўлкаларига ташриф буюриб, мусулмонларни Аллоҳнинг каломи билан ошно қилишга ёрдам берди. Қуръон тиловати борасидаги юксак маҳорати туфайли ғайримуслим ўлкаларда бошқа диндагиларнинг Исломга киришига сабаббўлди. 1980 йили Кувайтга кетаётиб йўлда вафот этган.

«Hilol» журнали, 5-сонидан олинди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
WBA Халқаро бокс федерацияси президенти Эд Лассман бундай деган эди .Клэй бокс оламига катта зиён етказди... ва болаларга ёмон намуна бўлди,. У Алини чемпионлик давоми...

2365 12:00 / 04.04.2021
Аҳмад ибн Заҳҳокдан ривоят қилинади .Шурайҳ ибн Юнусни тушимда кўриб, .Эй Абул Хорис, Роббинг сенга қандай муносабатда бўлди, дедим. У .Роббим мени мағфират қилди, давоми...

1376 08:17 / 18.05.2020
Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Жаннат аҳли у ерда жаннатда ейди, ичади, туфламайди, бавл давоми...

6374 13:30 / 27.01.2019
Қалбим қўри, бебаҳо бойлигим, киприкларимда асраганим, гул ифорлигим, жигарпорам, жон қизим Сўзларимни диққат билан тингла ва зинҳор унутма. Чунки бу дунёда давоми...

3389 22:09 / 11.11.2018