1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Солиҳ салафлар одобидан намуна

15:16 / 27.03.2017 2266 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ривоят қилинишича, Алий розияллоҳу анҳу ҳайит намозидан олдин намозгоҳда бир қавмнинг намоз ўқиб турганини кўрдилар ва “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай қилганларини кўрмаган эдим”, дедилар. Шунда у кишига: “уларни қайтармайсизми?”, дейилди. У: “Аллоҳ таолонинг “Қайтарганни кўрдингми?! Бандани намоз ўқиётганида?!” (Алақ сураси 9-10) деган сўзи остига кириб қолишдан қўрқаман”, дедилар. Намоздан очиқ қайтармадилар. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ ҳам ушбу оятдан қуйидаги гўзал одобни олганлар: Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ у кишидан: “Намоз ўқувчи бошини рукуъдан кўтарганида “Аллоҳуммағфирлий” дейдими”, деб сўраганида у киши: “Роббанаа лакал ҳамд” дейди ва сажда қилади, деб жавоб бердилар. Дуодан очиқ қайтармадилар. (Тафсирул мунир)

Аслида ҳайит намози ўқилгунча намозгоҳда нафл намоз ўқишлик макруҳ бўлса ҳам, намоз ибодатининг ҳурмати учун Алий розияллоҳу анҳу очиқчасига намоз ўқиманглар демадилар. Балки намозга нисбатан одоб билан гапирдилар. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ ҳам дуо ибодатини ҳурмат қилиб “Аллоҳуммағфирлий деб дуо қилмайди”, дейишнинг ўрнига ҳолатни одоб билан баён қилиб бердилар. Бошқа ибодатлар ҳам шунга қиёс қилинади.

Демак, бирор кимсанинг ибодат деб қилаётган амали нотўғри бўлса, унга буни одоб билан тушунтиришлик исломимизнинг гўзаллигидандир. Шунингдек баъзи инсонларнинг қилаётган ишини ёмон кўришимиз бизни уларга нисбатан адолатсизлик қилиб қўйишга олиб бормаслиги керак. Зеро Роббимиз ҳам шунга буюради:

“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ учун ҳақда туринг, адолатли гувоҳ бўлинг. Бир қавмни ёмон кўришингиз сизни уларга нисбатан адолат қилмасликка олиб бормасин. Адолат қилинг. Бу тақвога оид ишдир. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалингиздан харабдор зотдир.” (Моида;8)


Қудратуллоҳ Сидиқметов



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз бўлсин, У Зот бандаларига ҳалол касбни ва ҳаромдан қочишни амр қилди.Ҳалол яшаш йўлларини умматларига давоми...

2380 10:10 / 24.03.2017
Баъзилар Аллоҳ таолонинг раҳмати кенглигини бироз бошқача тушунади. Масалан бирор гуноҳ ишни қилиб турган бўлса, Аллоҳнинг раҳмати кенгку, У зот мағфиратли, давоми...

2426 16:35 / 27.03.2017
Аллоҳ таоло Каломи мажидида Тонгга қасам, ўн кечага қасам...rdquo деган Фажр, 12.Саҳиҳ қавлларга кўра, оятдаги ўн кечадан мурод Зулҳижжа ойининг аввалги ўн давоми...

3120 18:54 / 22.04.2017
Бу бўлган воқеани менга устозим ҳикоя қилиб бергандилар. 2013 йилнинг ёзида устозимизнинг Исҳоқжон исмли шогирдлари ўз оналарини даволатиш мақсадида Наманган давоми...

2530 15:12 / 22.04.2017
Аудиолар

121475 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42974 14:35 / 11.08.2021