1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Ёзилмаган қонун

11:31 / 27.03.2017 2391 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Табиатнинг ёзилмаган лекин, ҳамма ўзидан ўзи табиий ҳолда амал қилаверадиган бир қонуни бор. У фақат инсоният олами билан чекланиб қолмай, балки ҳайвонот оламини ҳам ўз ичига олган. Унинг олдида барча бирдай бош эгади. У фарзандига  яхшилик қилишдир. Фарзандга муҳаббат ҳиссини  Аллоҳ таоло барчанинг қалбига бирдай солиб қўйган. Ҳар қандай бағритош кимса ҳам бундан холи эмас.  Халқимизнинг  "Мен боламни дейман, болам боласини", "Онанинг кўнгли болада, боланинг кўнгли далада" каби мақоллари айни ҳақиқат. Ёшлигида кўнгли далада, тенгдошлари билан ўйнаб кулишда бўлади. Вақти келиб фарзандли бўлгач, боласи билан овора бўлади-да, онаси бечора яна қолиб кетаверади.


Аллоҳ азза ва жалла Ҳаким зотдир. У шундай бўлишини билгани учун ҳам бандаларига ота-онага яхшилик қилишга такрор-такрор буюрган. Қуръони каримнинг ўн саккиз жойида ота-онага яхшилик қилишга буюрган. Улардан баъзиларини келтириб ўтамиз:

"Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик..." (Аҳқоф сураси, 15 оят).

“Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!* Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: «Эй, Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!” (Исро сураси, 23-24-оятлар).

* “Уларга ёқимли сўз” деганда ота-онани номи билан чақирмаслик, балки “отажон, онажон” каби сўзлар билан ёш гўдакларга хос муомала қилиш, уларни ранжитадиган гапларни гапирмаслик, улар олдида ўзини қул ёки чўрилардек тутиш кабиларни тушиниш керак.

Эътибор берсангиз, Аллоҳ таоло Қуръони каримда бирор марта ҳам “болангга яхшилик қил” демаган. Қарангки, биз айтган қонун очиқ-ойдин "Қуръони карим"нинг бирор жойида зикр қилинмаган. Балки, болалари билан овора бўлиб, ўзларининг дунёдаги жаннатлари бўлган ота-оналарини унутиб қўйиб, кейин пушаймон бўлмасинлар деган  мақсадда Тағобун сурасининг 15-оятида:

"Сизларнинг мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз фақат бир синовдир. Улуғ мукофот эса Аллоҳнинг ҳузуридадир", деб марҳамат қилган. Шундай экан, ҳар бир одам бу синов ва имтиҳон учун берилган молу дунё ва фарзандларга овора бўлиб, оёғи остидаги жаннати-онаси, унинг хизматини қилиб, дуосини олиш, жаннатнинг калити бўлган отасини ёдидан чиқармаслиги лозим.  

Хулоса: Яхши кўрган болаларингизга овора бўлиб, сизни ҳам, суюкли фарзандларингизни ҳам  жонидан ҳам яхши кўриб, ҳар вақт сиз унинг ҳолидан хабар олсангиз, олмасангиз ҳам:  "Эй Парвардигорим, мени шамчироқларимни Ўзинг қайда бўлсалар ҳам бало-қазолардан асрагин, олтин бошларини омон қилгин", деб дуо қилиб, сизга хайрихоҳ ва доим дуолари ҳамроҳ бўлган азиз ота-онангиз, қиблагоҳларингизни унутиб қўйманг!


Баҳодир Баҳромжон ўғли



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони каримнинг бир нечта оятлари ва ҳадиси шарифларда истиғфор айтиш Аллоҳ таолонинг фазли билан ризқнинг кенгайишига сабаб экани айтилган.Қуръони каримда давоми...

6558 20:15 / 22.04.2017
Умму Аҳмад адДуайжий ҳикоя қилади Йигирма ёшли қиз автомобил ҳалокати натижасида вафот этди. Вафотидан бироз аввал яқинларининг аҳволинг қандай деган давоми...

2842 10:01 / 24.03.2017
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу давлатнинг баъзи ҳудудларига муовинларидан бирини волий қилиб жўнатаётиб, унга Агар сенинг ҳузуринга ўғрини олиб келишса, нима давоми...

2230 15:12 / 27.03.2017
Дунёда илмдек азиз нарса йўқ. Илмли инсон икки дунё бахтига сазовор бўлади. Кишининг саодатига хизмат қиладиган илм ҳосил қилишнинг ўзига хос жиҳатлар бўлади. Ким давоми...

3017 21:27 / 21.04.2017