1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Иқтидо қилувчи имомнинг қайси тарафида туради?

05:00 / 09.01.2017 3198 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Холам Маймунанинг ҳузурларида тунаб қолдим. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси туриб намоз ўқий бошладилар. Мен ҳам у зотнинг чап томонларида туриб намоз ўқий бошладим. У зот менинг бошимдан ушлаб ўнг тарафларига турғазиб қўйдилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Шарҳ: Ушбу ривоят имомга иқтидо қилувчи бир эркак киши бўлса, унинг ўнг томонида туриши кераклигини кўрсатади.




Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни уч киши бўлсак, биримиз олдинга ўтишини амр қилдилар».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Демак, имомга иқтидо қилувчилар икки кишидан иборат бўлсалар, имомнинг орқасида турадилар. Иккидан ортиқ эр киши бўлса ҳам шундоқ.


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Сулаймнинг уйида намоз ўқидилар. Мен ва бир етим бола у зотнинг орқаларида турдик. Умму Сулайм эса бизнинг орқамизда турди».

Тўртовлари ривоят қилишган.

Шарҳ: Умму Сулайм ҳазрати Анас розияллоҳу анҳунинг оналари. Етим бола эса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Абу Зумайранинг ўғли эди.

Ушбу ривоятдан имомнинг ортидан эркаклар, эркаклар ортидан аёллар саф тортиши лозимлиги кўринади.


Яна ўша кишидан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ва улардан бир аёлга имомлик қилдилар. Бас, уни ўнг томонларига, аёлни эса орқаларига қўйдилар».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Шарҳ: Демак, иқтидо қилувчилар бир эркак, бир аёлдан иборат бўлса, эркак имомнинг ўнг томонида, аёл орқасида туради.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Истинжо, луғатда ахлат кетказишдир.Фуқаҳолар истилоҳида эса нажосатни сув ва унга ўхшаш нарса ила кетказиш ёки тошга ўхшаш нарса ила артишга истинжо давоми...

19229 05:00 / 04.01.2017
САЖДАДАГИ ДУО МУСТАЖОБДИР...банда саждада турганида Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин бўлиб турганда эса сўраган нарсаси қабул бўлиши ҳам энг яқин давоми...

11375 05:00 / 04.01.2017
Йигитлардан бири айтади .Мен бомдод ва хуфтон намозларини масжидда ўқиш учун дангасалик қилар эдим. Отам мени шижоатлантириш учун жуда кўп урундилар. Афсуски, давоми...

3345 19:00 / 22.02.2022
6дарс9МатнСўнгра тааввузrdquo ва басмалаrdquoни махфий ўқирдилар.9Матннинг далиллар۱ 1. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий давоми...

3281 05:00 / 09.01.2017