1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Кел ўғлим, сенга совғам бор!

19:00 / 22.02.2022 3351 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигитлардан бири айтади: «Мен бомдод ва хуфтон намозларини масжидда ўқиш учун дангасалик қилар эдим. Отам мени шижоатлантириш учун жуда кўп урундилар. Афсуски, натижа бўлмади. Бир куни отам мени тўсатдан хуфтон намозидан сўнг чақириб: «Кел, сенга совғам бор» деб айтдилар. Мен хуфтон намозини масжидда ўқимаганим учун ҳайратланиб қандай совға беришларини ўйлаб олдиларига секин қўрқиб бордим. Уларнинг олдиларида товуқнинг болдири турган эди. Улар: «Мана шу товуқнинг оёғини ол, у сен учун» дедилар. Мен гапларига парво қилмасдан: «Қорним тўқ» деб айтдим. Отам: «Сен буни олишга мажбурсан. Сендан бошқа ҳеч ким уни олмайди» дедилар. Мен: «Нима учун?» деб айтганимда улар: «Вақти келиб буни билиб оласан» деб айтдилар. Онам ҳар сафар товуқли таом тайёрлаганларида шу товоқнинг оёғидан отам менга берар эдилар ва бу иш бир ой давом этди. Отамнинг нега бундай қилганлари барчани ўйлантириб қўйди. Бир куни отам мени олдиларига чақириб айтдилар: «Сенга ўша товуқнинг оёғини жумбоғини айтаман. Сири шундаки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мунофиқларга икки намоз оғир туюлади. Бу хуфтон ва бомдод намозлардир. Агар мунофиқлар шу икки намознинг ичидаги яхшиликларни билишганларида, эмаклаб бўлса ҳам келишган бўлар эди. Мен намозга чиқмаган кишиларнинг уйига бир нечта белида ўтини бор киши билан бориб, уларнинг уйини ёқиб юборишни истайман. Агар сизлардан бирингиз семиз қўйни ёғлиқ гўштини ёки товуқнинг иккита энг ширин жойи бўлмиш оёғини мазасини билса, албатта намозга чиқар эдингиз».

Яъни, хуфтон ва бомдод намозини ўқишни семиз қўйнинг гўштини ёки товуқ оёғини мазасини билганингизда, доимо намозига шошар эдингиз» деб отам шундай шарҳлаб бердилар. Ўшанда отам менга нега бундай қилганларини англаб етдим. Бу отамни менга қилган антиқа итоб маломатлари бўлди. Шу кундан бошлаб, мен ҳар товуқ оёғини кўрганимда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган ҳадис ёдимга тушади ва ўзимни иродамни қўлга оламан. Хоҳ у бомдод намози бўлсин, хоҳ хуфтон намози бўлсин, масжидга чиқиб намозимни адо этаман. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, мен ўзимни тўғрилашда анча мувафаққиятларга эришдим».

Йигитлардан бири айтади: «Мен ёш бола эдим. Бир куни масжидда намоз ўқишга кечга қолдим. Отам бу ишимни кўриб, мени урушдилар: «Нега масжидга бормадинг? Узрли касалинг бормиди?», деб койиб бердилар. Мен ўзимни ўзим ҳимоя қила олмадим. Шу гаплари туфайли отамни ёмон кўриб қолдим. Бир муддат намоз ўқиш менга оғир туюладиган бўлиб қолди. Аллоҳ мени бу вазиятдан қутқарди. Алҳамдулиллаҳ, ҳозир намозимни ихлос билан ўқияпман».

Яна йигитлардан бири айтади: «Отам мени намоз ўқимаганим учун қаттиқ койир эдилар. Кўпинча: «Сен намозни доим қолдириб ўқийсан! Бомдод ва хуфтон намозини ўқимайдиган мунофиқларга ўхшайсан! Аллоҳни ўзи сақласин, сени охиринг жаханнам сен дўзахга кирасан!», деб салбий гапларни гапирар эдилар. Бу сўзлари менга жуда оғир ботар эди. Аллоҳ менга умид бағишламаганида, намозимни ташлаб юборган бўлар эдим. Отам менга: «Сен бундан ҳам яхши бўласан! Аллоҳ сени бир куни ҳидоятга бошлайди! Сен тавба қил!», деб айтганларида, мен бундан ҳам яхшироқ натижаларга эришар эдим».

Ҳабибуллоҳ Ахмаднинг «Намоз» китоби асосида

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Молик ибн ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир дўстим билан бордик. У зотнинг ҳузурларидан туриб давоми...

3535 05:00 / 09.01.2017
Шарҳ .Ўрта намоз, деб таржима қилганимиз арабчада .асСалотул Вусто, дейилади. Шаръий масдарларда, хусусан, Қуръон ва Суннатда .асСалотул Вусто,нинг фазли ҳақида давоми...

8091 05:00 / 04.01.2017
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Холам Маймунанинг ҳузурларида тунаб қолдим. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси туриб намоз ўқий давоми...

3200 05:00 / 09.01.2017
Ҳисом Муваафий айтади .Бомдод намозини адо этиш жисмга стенокардия юракка борувчи қон оқими ёмонлашганда кўкрак соҳасида пайдо бўлувчи оғриқ ва турли давоми...

1886 09:29 / 09 январь