1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

САЖДАДАГИ ДУО МУСТАЖОБДИР

05:00 / 04.01.2017 11400 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САЖДАДАГИ ДУО МУСТАЖОБДИР

...банда саждада турганида Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин бўлиб турганда эса сўраган нарсаси қабул бўлиши ҳам энг яқин ҳол бўлади. Шунинг учун ҳам банда саждада турган ҳолида дуони кўпроқ қилиши керак.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг Роббисига энг яқин бўлиши, у сажда қилганидадир. Бас, дуони кўпайтиринглар», дедилар».

Шарҳ: Намоз банданинг ўз Роббиси ила яккама-якка муножатидир.

Намоз мўмин инсоннинг меърожидир.

Намоз мўмин инсоннинг Аллоҳнинг ҳузурида ўзини энг хор ва энг паст тутган ҳолидир.

Сажда эса намознинг энг бандалик равшан зоҳир бўлган, хорлик ва зорлик зоҳир бўлган жойидир. Банданинг зорлиги қанчалар ошса, Аллоҳнинг унга яқинлиги шунчалик ошади.

Шунинг учун ҳам банда саждада турганида Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин бўлиб турганда эса сўраган нарсаси қабул бўлиши ҳам энг яқин ҳол бўлади. Шунинг учун ҳам банда саждада турган ҳолида дуони кўпроқ қилиши керак.

Имом Муслим ва Аҳмадлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Огоҳ бўлингким, мен рукуъда ва саждада турган ҳолимда Қуръон қироат қилишдан наҳий қилиндим. Аммо рукуъда Аллоҳни улуғланглар, саждада эса дуо қилишга ижтиҳод қилинглар, сизга ижобат бўлиши лойиқдир», деганлар.


Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саждаларида «Аллоҳуммағфир ли’ занби’ куллаҳу, диққаҳу ва жиллаҳу ва аввалаҳу ва охироҳу ва ала’ниятаҳу ва сирроҳу», дер эдилар». Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Шарҳ: Дуонинг маъноси:

«Эй, бор Худоё, гуноҳимни мағфират қилгин, дақиқини ҳам, каттасини ҳам, аввалини ҳам, охирини ҳам, ошкорасини ҳам сиррини ҳам».


Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бир кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрпада йўқотиб қўйдим. Изласам, қўлим оёқларининг остига тегди, У зот саждагоҳда эканлар, икки оёқлари тик турган экан. Ўзлари бўлса «Аллоҳумма аъу’зу биризо’ка мин сахотика ва бимуъо’фа’тика мин уқубатика, аъузу бика минка, ла’ уҳси’ сана’ан алайка. Анта кама’ аснайта ала’ нафсик», дер эдилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Эй, бор Худоё, Сенинг розилигинг ила ғазабингдан, офиятинг ила уқубатингдан паноҳ тилайман. Сендан Ўзингдан паноҳ тилайман. Сенинг саноингни ҳисоблай олмайман. Сен Ўзингга сано айтганингдексан».

Бу умматларга таълимдир.

Аввал ўрганганимиздек, саждада «Субҳана Роббиял Аъло»ни айтилади. Лекин инсон ўзи ёлғиз намоз ўқиганда, нафл ва тунги таҳажжуд намозлари саждасида хоҳлаганича дуо қилиши мумкин. Ушбу ҳадисларда келган дуоларни ёдлаб олса, яна ҳам яхши бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда дуо қилиб .Эй, бор Худоё, албатта, мен Сендан қабр азобидан дўзах давоми...

5164 05:00 / 04.01.2017
Баъзи намозхонларнинг намоз ўқиётганда қиём ҳолатида оёқлари орасини ҳаддан зиёд кенг қилиб ўқиётганига гувоҳ бўлиб қоламиз. Агар улар жамоат билан ўқишсалар давоми...

4020 05:00 / 09.01.2017
11дарс16МатнСўнгра тик турган ҳолда фақат Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳrdquoнинг ўзини айтардилар.16Матннинг далиллари۱ quot quot1. Абу Ҳурайра давоми...

3094 05:00 / 09.01.2017
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга .Эй, Аббос Эй, амаки Сенга ато берайми Сенга давоми...

4688 05:00 / 04.01.2017