1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Тафсири Жалолайн китоби ҳақида

11:18 / 27.03.2017 3594 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1.    Бу тафсирнинг исми:

Бу икки улуғ олимлар ушбу тафсирларига ном қўймаганлар. Балки уламолар ўртасида муаллифларга нисбатан “Тафсири Жалолайн” ёки “Жалолайн” номи билан машҳур бўлган. 

Уламоларнинг баъзилари эса бу китобни “Китабул Жалалайн фий тафсирил Қуръанил азийм” деб номлаганлар.

2.    Муаллифларнинг ҳар бири тафсир қилган қисмлар:

Бу муборак тафсирни таълиф қилишда иккита катта олим иштирок этган бўлиб улар Жалолиддин ал-Маҳаллий р.а. ва Жалолиддин Суютий р.а.лардир. 

Жалолиддин ал-Маҳаллий р.а. “Каҳф” сурасининг аввалидан бошлаб, “ал-Нос” сурасининг охиригача тафсир қилдилар. Сўнгра Фотиҳа сурасини тафсир қилиб тугатганидан кейин вафот этдилар.

Аммо Жалолиддин Суютий р.а. устози вафотидан сўнг китобни ниҳоясига етказди. У киши “Бақара” сурасидан бошлаб то “Исро” сурасининг охиригача тафсир қилдилар. Фотиҳа сурасининг тафсирини эса устозлари Жалолиддин ал-Маҳаллийнинг тафсирлари охирига қўйди.

Жалолидин ал-Маҳаллий р.а. мазкур тафсирига муқаддима ва хотима ёзмаган эди. Аммо Жалолиддин Суютий р.а. Бақара сурасининг аввалида мухтасар муқаддима ёзди. Сўнг Исро сурасининг охирида хотима ёзди.

3.    Жалолайн тафсирининг услуби:

Жалолиддин ал-Маҳаллий р.а.  бу китобдан ўзлари тафсир қилган жойларни ғоятда гўзал, қисқа ва ниҳоятда нозик иборалар билан баён қилган. Жалолиддин Суютий р.а. ҳам худди услубда яъни, кенгайтирмасдан давом эттирди. Чунки у киши устозлари Жалолиддин Маҳаллий р.а. ёзган тарзда ва услубда давом эттиришни истади. Буни мазкур китобга ёзган муқаддимада баён қилган.

“Кашфуз зунун” китоби муаллифининг айтишича бу тафсир ғоятда қисқа бўлганидан Яман уламоларининг баъзилари айтган экан: “Мен Қуръони карим ва Жалолайннинг ҳарфларини санаб, уларнинг Муззаммил сурасигача ҳарфларининг адади тенг эканлигини кўрдим. Муддассир сурасидан бошлаб эса тафсирнинг ҳарфлари кўп экан. Шунга кўра бу китобни таҳоратсиз ушлаш жоиздир.”

4. Бу китобни таълиф қилишда муаллифлар қуйидаги китоблардан фойдаланганлар:

1.    Тафсиру ибн Касир. 2. Тафсирул Байзовий. 3. Ал Важиз лил-Найсабурий. ва ҳ.к.з.лар.

Бу китобга кўплаб ҳошия ва шарҳлар ёзилган бўлиб, баъзи уламолар уни ҳисоблаб йигирмата деганлар.

5. Муаллиф Жалолиддин Суютий р.а.нинг ушбу тафсирига ёзган хотимаси:

Бу Жалолиддин Маҳаллий р.а. бошлаб, мен якунига етказган тафсир китобининг хотимаси. Бу китобга Аллоҳ таолодан ўқувчиларга манфаатни умид қилиб, бор кучим ва фикримни сарфлаб, “Мийъадул Калийм”да таълифни ниҳоясига етказдим. (Яъни, қирқ кун. Рамазоннинг аввалида бошлаб, шавволнинг ўнинчисида тугатган. Шу пайтда у кишининг ёши йигирма иккига тўлмаган эди.) Бу тафсирни жаннатун наъимни зафар қучишлик учун васила қилдим. Бу китобнинг таълифи Жалолиддин Маҳаллий р.а. ёзган қисмидан истифода қилинган. Муташобиҳ оятларда унга таяндим. Бу тафсирга инсоф кўзи билан қараб, бирор хато кўрса, менга билдирган кишини Аллоҳ раҳим қилсин. 

Тафсир илмига киришга ожизлигимни билганим сабабли бу китобни давом эттиришлик менинг хаёлимга ҳам келмаганди. Шояд Аллоҳ таоло бу билан кўп манфаат бериб, бу сабабли қулфланган қалбларни, кўр кўзлар ва кар қулоқларни очса.

Аллоҳ таоло бизни Ўзининг ҳақ йўлига ҳидоят, тавфиқ ва Қуръони карим калималарининг нозик маъноларидан хабардор бўлиш билан ризлантирсин. Бизни у билан Ўзи неъматлартирган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилсин.

Муаллиф бу китобнинг таълифидан 870 йил, шаввол ойининг ўнинчиси, якшанба куни фориғ бўлганлар. Бошлаши эса, мазкур йилнинг рамазон ойи аввалида эди.  Бу китобни оққа кўчиришдан эса, 871 йил, сафар ойининг олтинчиси, чоршанба куни фориғ бўлганлар.



Қудратуллоҳ Сидиқметов

Аҳмаджон қори жомеъ

 масжиди имом хатиби


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади Аллоҳ кимга бир неъмат берган бўлса, бас, Аллоҳга ҳамд айтишни кўпайтирсин давоми...

10854 10:10 / 27.03.2017
Ҳанафий мазҳаби бўйича, сўйилган барча ҳайвонлардан қуйидаги нарсаларни емоқ ҳаромдир, улар қуйидагилар1. Ҳайвондан оққан қон.2. Эркак ҳайвоннинг закари.3. Эркак давоми...

4022 10:33 / 24.03.2017
Қуръони каримнинг бир нечта оятлари ва ҳадиси шарифларда истиғфор айтиш Аллоҳ таолонинг фазли билан ризқнинг кенгайишига сабаб экани айтилган.Қуръони каримда давоми...

6559 20:15 / 22.04.2017
Кимгадир бирор нарсани тақиш ёки нимагадир бирор нарсани осиб қўйишга нисбатан араб тилида қолладаrdquo феъли ишлатилади. Шу маънода муқаллид тақлид қилувчи давоми...

2808 17:24 / 27.03.2017