1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин ва асрда қироат қилган суралари

05:00 / 09.01.2017 3876 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешин ва Асрда «Вас-Самаи ват Ториқ» ва «Вас-Самаи затил Буруж» ва шунга ўхшаш суралардан қироат қилар эдилар». 

Сунан эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: ҳадиси шарифнинг ровийи Жобир ибн Самура билан танишайлик: 

Жобир ибн Самура ибн Жанода ас-Сувоий, куниялари Абу ҳомид, Саъд ибн Абу Ваққосни Холида исмли сингилларининг ўғли, Бани Зуҳра қабиласининг бошлиқларидан, ўзлари ва оталари, Расулуллоҳни суҳбатларида бўлганлар. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 146 та ҳадис ривоят қилганлар. 

Бу кишидан Шаъбий, Омир ибн Саъд ибн Абу Ваққос, Томим ибн Тарафа ат-Тоий, Абу Исҳоқ Сабиий, Абу Холид Волибий, Саммок ибн ҳарб, ҳусайн ибн Абдурраҳмон, Абу Бакр ибн Мусо ва бошқалар ривоят қилдилар. Бу зот ривоят қилган ҳадисларни уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритишган.

Жобир ибн Самура Куфада яшадилар. Ироқда Башир ибн Марвон волийлик қилган даврда, ҳижратнинг 74 йили вафот этдилар.

Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин ва аср намозларининг аввалги, икки ракатида «Фотиҳа» сурасидан кейин мазкур икки сурани ҳар ракатга биттадан ёки шу сураларнинг ҳажмидаги бошқа суралардан ўқиганлар.

Қолган икки ракатда фақат «Фотиҳа» сураси ўқилган, зам сура қилинмаган.


Яна ўша кишидан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинда «Вал Лайли иза яғша»ни қироат қилар эдилар. Асрда ҳам шунга ўхшаш қироат қилар эдилар. Бомдодда эса ундан узун қироат қилар эдилар».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ривоят ҳам олдингиларни тасдиқлаб келмоқда. Фақат суранинг номи бошқа. Хулоса шуки, пешин ва аср намозларидаги қироатнинг узунлиги бир хил бўлиб мазкур суралар ёки ўша суралар ҳажмидаги бошқа суралар зам сура қилинади. Бомдодда эса қироат узун бўлади.


Яна ўша кишидан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинда «Саббиҳисма Роббикал Аъла»ни қироат қилар эдилар. Бомдодда ундан узун қироат қилар эдилар». 

Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бу ҳадисларда зикр қилинган суралар бир-бирига яқин ҳажмда бўлиб ҳужурот сурасидан бошланувчи «Авсотул муфассал» деб аталувчи суралар тўпига кирадилар.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир йигит айтади .Отам мени намозга жуда гўзал тарзда шижоатлантирар эдилар. Отам .Ким кун бўйи масжидда намоз ўқиса, унга совға бераман, деб айтар эдилар. Менга давоми...

1456 10:43 / 12.12.2021
11дарс16МатнСўнгра тик турган ҳолда фақат Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳrdquoнинг ўзини айтардилар.16Матннинг далиллари۱ quot quot1. Абу Ҳурайра давоми...

3092 05:00 / 09.01.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон имом, омин, деса, сизлар ҳам, омин, денглар. Чунки кимнинг омини давоми...

6540 05:00 / 04.01.2017
Зафар Аҳмад алУсмонийнинг quotЭъло ассунанquot асаридан٦٦٩. quot quot. . 1 Абу Ҳозимдан, у Саҳл ибн Саъддан разийаллоҳу анҳу ривоят қилади, у Одамлар давоми...

7015 05:00 / 09.01.2017