1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларининг кайфияти (11-дарс)

05:00 / 09.01.2017 3096 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

11-дарс

16‑Матн:

Сўнгра тик турган ҳолда фақат “Самиъаллооҳу  лиман ҳамидаҳ”нинг ўзини айтардилар.

16‑Матннинг далиллари:

۱-عَن أبي هُرَيْرَة أَن رَسُول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : " إِذا قَالَ الإِمَام : سمع الله لمن حَمده ، فَقولُوا : اللَّهُمَّ رَبنَا لَك الْحَمد ، فَإِنَّهُ من وَافق قَوْله قَول الْمَلَائِكَة غفر لَهُ مَا تقدم من ذَنبه "

1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Қачон Имом  “Самиъаллооҳу  лиман ҳамидаҳ” деса, сизлар: “Аллооҳумма Роббанаа лакал ҳамд”, денглар. Чунки кимнинг сўзи Фаришталарнинг сўзи билан мувофиқ келиб қолса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади", дедилар”. Бухорий ривояти 1/109.

۲-عَنْ أَبِي مُوسَىَ الأَشْعَرِيّ في حديث طويل: وَإِذَا قَالَ سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ ، حَمِدَهُ فَقُولُوا : اللَّهُمَّ رَبَّنَا لَكَ الْحَمْدُ يَسْمَعُ اللَّهُ لَكُمْ

2. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Қачон Имом  “Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ” деса, сизлар: “Аллооҳумма Роббанаа лакал ҳамд”, денглар, Аллоҳ сизларни эшитади”. Муслим ривояти 1/174.

“Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ” сўзи, Аллоҳ У Зотга дуо қилган кишига ижобат қилади маъносидадир. Имомга эргашувчи: “Роббанаа лакал ҳамд”, дейди. Имом эса буни “Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ”ни айтгандан сўнг махфий   тарзда айтади. Чунки бошқаларни бунга ундаб, ўзини эсдан чиқармаслиги керак. Имом “Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ”ни айтгач, бошқаларни ҳамд айтишга чорлаган бўлади. Ўзи эса бу борада ўрнак бўлиши даркор. Шундай экан у иккисини ҳам айтади. Ёлғиз ўқийдиган кишининг эса ёнида бунга ундовчи ва ўрнак бўлувчи тайинли бир шахс бўлмайди.

Имом Аъзам роҳматуллоҳ алайҳ айтади: “У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Қачон Имом  “Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ” деса, сизлар: “Аллооҳумма Роббанаа лакал ҳамд”, денглар”, деган сўзлари шерикликни нафий қиладиган тақсимдир. Имом “Аллооҳумма Роббанаа лакал ҳамд”ни айтмайди. Чунки буни айтса иккисини жамлаган бўлиб, унинг таҳмиди эса имомга эргашувчининг таҳмидидан кейинга тушиб қолади. Бу эса имомлик мақомига хилофдир. Ёлғиз ўқийдиган киши саҳиҳ қовлга кўра иккисини ҳам қўшиб айтади”.

→Аммо Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадисда айтилишича Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон: “Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ” десалар, “Роббанаа ва лакал ҳамд”ни ҳам айтардилар.  1/106.

Ушбу ҳадис таҳмид ва тасмиъни қўшиб айтишга далолат қилади. Имом Аъзам роҳматуллоҳ алайҳнинг наздида бу ёлғиз ўқувчига хосдир. Кейин бу ҳадиснинг лафзи у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам имом бўлган ҳолларида тасмиъ ва таҳмидни қўшиб айтганларига очиқ далолат қилмайди, шундай экан тақсимлаш ҳадисига ҳам зид келмайди. Тақсимлаш ҳадисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:  “Қачон Имом  “Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ” деса, сизлар: “Аллооҳумма Роббанаа лакал ҳамд”, денглар”.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Йигитлардан бири айтади .Ёшлигимда отам таровеҳ намозидан сўнг мени ва барча дўстларимни уйга жамлаб .Дўстларингни жамла ва улар билан бирга уйимизда икки ракат давоми...

1399 09:00 / 28.01.2023
Тоза кийим, тоза бадан, намоз ўқиладиган тоза ўринда таҳорат билан қиблага юзланган ҳолда намоз ўқишга киришилади. Намоз қуйидаги тартибда ўқилади.Икки ракатли давоми...

230226 05:00 / 09.01.2017
1. Мунофиқликдан қутулиш дипломини қўлга кирита олмайди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мунофиқларга энг оғир намоз хуфтон намози ва бомдод давоми...

4647 09:00 / 13.05.2022
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир одам .Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули, мен фалончининг бизга намозни чўзиб юборганидан бомдод намозидан давоми...

4328 05:00 / 09.01.2017