1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Намозга ошиқ қалблар

10:43 / 12.12.2021 1462 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир йигит айтади: «Отам мени намозга жуда гўзал тарзда шижоатлантирар эдилар. Отам: «Ким кун бўйи масжидда намоз ўқиса, унга совға бераман» деб айтар эдилар. Менга ҳақиқатда ҳам антиқа мукофотлар берар эдилар. Хусусан, бирор бир зиёратларга бирга бориш, ишларига бориш, антиқа совғалар, боғларни сайр қилиш, фахрий ёрлиқлар, музқаймоқ истеъмол қилиш ва шунга ўхшаш ўзгача мукофотлар берар эдилар».

Бир йигит айтади: «Ёшлигимизда отам бизга: «Ким кун бўйи намоз ўқиса, ёстиғини тагида совға пайдо бўлади» деб чиройли йўл орқали намозга шижоатлантирар эдилар. Онамдан намозимиз тўғрисида сўрар эдилар. Қандай намоз ўқиганимизга қараб мукофотларни тақсимлаб, ёстиғимизни тагига ширинликлар қўйиб қўяр эдилар».

Оналардан бири айтади: «Мен фарзандларим билан «Сизларни ухлашингиздан олдин, ёстиғингиз тагига совға қўйиб қўяман. Бу совғани фақат беш маҳал жамоатда намоз ўқиган одам олади» деб келишиб олдим. Фарзандларим намозини муҳофаза қилиши учун мана шу услубдан фойдаландим».

Бир аёл айтади: «Мен намоздаги олтин тожни фарзандларимда ишлатиб кўрдим. Алҳамдулиллаҳ, бу ишим самарали бўлди. Яъни, бир ҳафта ким намозига қоим бўлса, ўттиз бешта нуқта олади. Ким ўттиз бешта нуқта олса, уйимизда катта байрам ўтказамиз. Энг кўп нуқта йиғган одам шу тожни кияди. Тожга эришиш учун намозни масжидда суннатлари билан, ўз вақтида ва сергаклик билан ўқиши керак эди. Тож билан бирга яна бошқа мукофотлар билан ҳам тақдирлар эдим».

Қизлардан бири айтади: «Болалигимизда отам барчамизга «Ким намоз ўқиса, уни яхши кўраман. Намоз ўқимайдиганларни ҳам яхши кўраман, лекин намозхонлар менинг меҳримга кўпроқ сазовор бўлади», деб айтар эдилар. Отамизни чин дилдан яхши кўрар эдик. Отамни кўпроқ меҳрларини қозониш учун намозни чин дилдан севдик. Алҳамдулиллаҳ, биз улғайдик. Ҳозирда Аллоҳни суйган бандалари бўлиш учун намозни адо этмоқдамиз».

Бир она айтади: «Фарзандларим билан «Ҳафтада бир маротаба хуфтондан кейин қиёмул лайл қиламиз» деб келишиб олдим. Бу келишув кичик фарзандларим намоздан бирор бир нарса ўрганишлари учун эди. Болаларим билан қиёмул лайл ўқиб бўлгач, уларга ширинликлар тақдим этардим. Кичик фарзандларим бу намозни соатлаб, кунлаб кутишар эди ва мендан «Бугун ўқиймизми? Эртага ўқиймизми?», деб сўрашар эди.

Бир қиз айтади: «Намоз вақти онам билан энг яқин вақтларим бўлар эди. Негаки, онам намоздан кейин жойнамозни устида мен билан суҳбатлашар эдилар. Намоздан сўнг суҳбатлашишга доим вақт ажратар эдилар. Мана шу нарса мени намозга бўлган муҳаббатимни янада кучайтирди. Катта бўлганимда бу лаҳзаларни кўп соғинаман. Мен аввал намозни онам билан суҳбатлашиш учун кутар эдим. Ҳозир эса онам билан бирга бўлиш учун ҳам Аллоҳга билан яқин бўлиш учун уни ҳам ўша лаҳзани кутаман».

Йигитлардан бири айтади: «Онам мени намоз ўқишни яхши кўрадиганлардан қилиб қўйдилар. Мени намоз ўқиётганимни кўрсалар, дуо қилар эдилар. Масжиддан келишимни кутиб ўтирар, сўнг келганимдан кейин чиройли дуо билан кутиб олардилар. Онам шу ишни йиллар мобайнида бажардилар. Шундан сўнг мен намозга муҳаббат қўйдим. Онамнинг дуолари туфайли мен кўп ютуқларга эришдим».

Бир қиз айтади: «Отам мени ҳар намоз ўқиётганимни кўрсалар баланд овозда дуо қилиб, намоз ўқиб бўлганимдан сўнг битта пешонамдан ўпиб қўяр эдилар. Шу туфайли мен намозга ошиқ бўлиб қолдим».

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оталардан бири айтади .Мен бир кун фарзандимга намоз ўргатувчи савол услубини қўллаб кўришга қарор қилдим. Мен унга ҳар доим қўпол муомала қилар эдим. .Масжидга давоми...

2158 09:00 / 10.03.2023
Йигитлардан бири айтади .Ёшлигимда .Намоз ўқи, деган гапни ёмон кўрар эдим. Отам ишдан қайтадиган вақтларини қандайдир ёқимсиз ва кайфиятимни туширадиган вақт деб давоми...

1383 16:00 / 09.11.2022
Шарҳ .Истисқо, сўзи арабча сўз бўлиб серобчилик, суғориш талаб қилиш маъносини англатади. Одатда, кутиб турилган сувнинг келиши кечикса уни талаб қилишга давоми...

7153 05:00 / 04.01.2017
Сен фарзандингни намоз ўқишини хоҳлайсан, у эса ўзини ёқтирган ишлари билан машғул бўлишни хоҳлайди. Фарзандинг дангасалик қилаверади. Натижада жаҳлинг чиқиб, давоми...

2155 11:20 / 22.10.2021