1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Икки азон орасидаги дуо мақбул

05:00 / 09.01.2017 4566 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки азондан мурод азон ва иқомадир.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Азон ва иқома орасидаги дуо рад қилинмас», дедилар
». 

«Сунан» соҳиблари ривоят қилишган.

Шарҳ: Ушбу вақт дуо тўсиқсиз қабул қилинадиган вақтлардан биридир. Чунки бу муддат шарафли вақтдир. Шунинг учун ҳам азон билан иқоманинг орасида чин қалбдан, қабул бўлишига тўла ишониб, шартларини келтириб дуо қилиш керак.


Бир одам: 

«Эй Аллоҳнинг Расули, муаззинлар биздан кўра фазилатли бўлурлар», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Улар нима десалар, сен ҳам айт. Қачонки тамом қилсанг, сўра, сенга сўраганинг ато қилинур», дедилар
». 

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойидалар: 

1. Фазилатли амал қилувчиларга ҳавас қилиш ва улар эришган фазлга эришишга ҳаракат қилиш яхшилиги.

2. Билган кишилардан фазилатга эришиш йўлини сўраш.

3. Муаззин азонда айтаётган лафзларни айтиб туриш.

4. Азондан кейин ҳожатини сўраб дуо қилиш.


Абу Шаъсоа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Абу ҳурайра розияллоҳу анҳу билан масжидда бирга эдик. Бир одам муаззин асрга азон айтганидан кейин чиқиб кетди. Бас, Абу ҳурайра:
«Аммо мана бу, батаҳқиқ, Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлди», деди
». 

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: «Абул Қосим» Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунияларидир. Бу ривоятда намозга азон айтилгандан кейин, намоз ўқимай кетиб қолиш қанчалик оғир гуноҳ экани баён қилинмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлиш жуда ҳам оғир иш. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Аҳмад ибн ҳанбал розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: 

«Масжидда бўлсаларингиз-у, намозга азон айтилса, бирортангиз ҳам то, намозни ўқимагунча чиқмасин», деганлар.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
...Катта жамоатларга, жума, ийд намозлари ва шунга ўхшаш жойларга ғусл қилиб бориш таъкидланган...Аллоҳ таоло .Иброҳим ва Исмоилга Байтимни тавоф, ибодат, рукуъ ва давоми...

3984 05:00 / 04.01.2017
11дарс16МатнСўнгра тик турган ҳолда фақат Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳrdquoнинг ўзини айтардилар.16Матннинг далиллари۱ quot quot1. Абу Ҳурайра давоми...

3095 05:00 / 09.01.2017
ЖУМАНИНГ ФАЗЛИ ВА ФАРЗЛИГИ ҲАҚИДА Аллоҳ жалла шаънуҳу .Эй, иймон келтирганлар Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк давоми...

42711 05:00 / 04.01.2017
4дарс.56Матн Сўнг ўнг қўллари билан чап қўллари устига, иккисини киндик остига қўярдилар.56Матннинг далиллар۱ .1. Ибн Аббос розияллоҳу давоми...

3634 05:00 / 09.01.2017