1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Салла

05:00 / 09.01.2017 5515 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Амр ибн ҳурайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни минбарда турганларини кўрдим. Бошларида қора салла, унинг пешини кифтлари орасига тушириб олган эдилар». 

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Аввало, ҳадиснинг ровийи Амр ибн ҳурайс розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик: 

Амр ибн ҳурайс ибн Амр ибн Усмон Маҳзумий ал-Қураший (620-704 милодий саналар), куниялари Абу Саид ҳижратдан 2 йил олдин таваллуд топдилар. 

Бадр йилида оналари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб келганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг бошини силаб, барака тилаб дуо қилдилар. ҳа¬қиқатан ҳам у киши ҳаётларида кўп молларни қўлга киритдилар, Куфа аҳлининг бойларидан бири бўлдилар. 

Бу зот Қодисия жангида иштирок этдилар. Куфадаги Бани Умайя қабиласини бошлиқларидан эдилар.

Расулуллоҳдан 18 та ҳадис ривоят қилдилар. Абу Бакр, Умар, Али, Ибн Масъуд ва бошқалардан ҳам ривоят қилдилар. Бу кишидан ўғиллари Жаъфар ва Куфа аҳлидан бўлган кишилар ривоят қилишди. Бу киши тўплаган ҳадислардан баъзиларини уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритишган. 

Бу зот ҳижратни 85 йили Куфада вафот этдилар.

ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам салла ўраб, унинг бир учини орқаларига ташлаб юришлари баён қилинмоқда. 

Салланинг қора рангда бўлиши эса, шарт эмас. Амр ибн ҳурайс розияллоҳу анҳу кўрганларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иттифоқо шундоқ рангда салла ўраган эканлар. Бошқа ранглар ҳам бўлади. Оқ ранг афзал экани ҳақида ривоятлар бор.


Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон салла ўрасалар, пешини кифтлари орасидан тушириб олар эдилар. Нофеъ айтадики:
«Ибн Умар ҳам салласининг пешини кифтлари орасига тушириб юрар эди
». 

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам олдингисини тасдиқлайди ва ҳамда умматнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бу ишда иқтидо қилиш кераклигини таъкидлайди.


Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Салла билан ўқилган икки ракат намоз салласиз ўқилган етмиш ракат намоздан яхшидир» дедилар
».

Дайламий ривоят қилган.

Шарҳ: Демак, салла намознинг савоби етмиш баробар кўпайишига сабаб бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари Жаброил алайҳиссалом ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига салла ўраб тушганлари ҳақида ривоятлар бор.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Таҳорат энг Аввало, Аллоҳ таоло томонидан амр қилинган ибодатдир. У мусулмон инсоннинг гуноҳлари мағфират қилинишига сабаб бўлишини аввалги бобларда келган давоми...

20442 05:00 / 04.01.2017
Ўғлингиз намозини қисқа ўқиса, уни жазолашдан олдин ўзингизга савол беринг Нима сабабдан бундай қилаётганини ўйлаб кўрингОталар бири айтади .Мен ўғлимни давоми...

2423 10:00 / 02.03.2022
Мен бу ерда ушбу буюк диннинг аниқ кўзга ташланиб турган ҳақиқатларини эслаб ўтишимга эҳтиёж бор деб ўйламайман. Лекин бу асрга келиб одамлар ажойиб ва ғаройиб давоми...

7095 08:53 / 18.12.2017
Намоз мўъминмусулмон учун муҳим амалдир. Унга жиддий ёндашиш, мукаммал, тўлиқ адо қилишга ҳаракат қилиш, намозни шариатда тўлиқ қабул қилинадиган тарзда ўқиш давоми...

3778 05:00 / 09.01.2017