1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара 110. Намозни қоим қилинг, закотни беринг...

03:18 / 29.05.2017 2964 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

وَأَقِيمُواْ الصَّلاَةَ وَآتُواْ الزَّكَاةَ وَمَا تُقَدِّمُواْ لأَنفُسِكُم مِّنْ خَيْرٍ تَجِدُوهُ عِندَ اللّهِ إِنَّ اللّهَ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ

Бақара 110. Намозни қоим қилинг, закотни беринг. Ўзингиз учун нимаики яхшилик тақдим қилсангиз, уни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз. Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганингизни кўриб турувчидир.

Оят кофирлар билан тенглашмай, уларни афв этиб, уларга нисбатан кечиримли бўлиб, унинг ўрнига фойдали ишлар билан – қиёматда манфаат берадиган намоз ўқиш, закот бериш каби бадан ва мол ибодатлари ила машғул бўлишга чақирмоқда. «Намозни қоим қилинг» жумласи «Намоз ўқинг» дегандан кўра бир неча баробар кучли ифодадир. Намоз худди бино қилиш, турғизиш лозим бўлган нарса-ю, шуни тўлиқ адо этиш зарурлигини англатади.

«Ўзингиз учун нимаики яхшилик тақдим қилсангиз…» бирикмасидан биламизки, демак, инсон нимаики яхшилик қилса, фойдаси ўзигадир ва савобини топажакдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва бурилиб кетганда, ер юзида бузғунчилик қилиш ҳамда экин ва наслни ҳалок этиш учун ҳаракат қиладир. Аллоҳ эса бузғунчиликни суймас. Бақара 205. Ундай шахснинг давоми...

3007 09:05 / 12.02.2018
У пайтда эргашилганлар азобни кўриб, эргашганлардан тонарлар ва сабаблар ҳам улардан кесилар. Бақара 166.

2776 21:10 / 02.01.2018
Бақара 6. Албатта, куфр келтирганлар, уларни огоҳлантирсанг ҳам ёки огоҳлантирмасанг ҳам, уларга барибир, иймон келтирмаслар.Яъни .Қўрқитсанг ҳам, давоми...

3144 19:52 / 10.05.2017
Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни .ўликлар, деманг. Балки улар тирикдирлар, лекин сиз сезмассиз. Бақара 154.Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганлар одамлар кўзида гўё давоми...

4368 09:05 / 21.12.2017