1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Албатта, сен Аллоҳнинг ер юзидаги душманларидан бирисан

05:00 / 11.03.2017 2961 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳутайт Зайётни Ҳажжож ибн Юсуфнинг ҳузурига келтиришди. У Ҳажжожнинг олдига киргач, Ҳажжож ундан: “Ҳутайт сенмисан?” деб сўради. У: “Ҳа менман. Нимани истасанг сўрайвер. Мен уч масалада Аллоҳга аҳд берганман: агар мендан бирор нарса сўралса, фақат рост гапираман, балога учрасам, сабр қиламан, агар омон қолсам, шукр қиламан” деди. 

Ҳажжож ундан сўради: “Мен ҳақимда нима дейсан?” 

Ҳутайт жавоб берди: “Албатта, сен Аллоҳнинг ер юзидаги душманларидан бирисан. Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни писанд қилмайсан. Гумон билан кишиларни қатл қиласан”. 

Ҳажжож сўради: “Мўминлар амири Абдулмалик ибн Марвон ҳақида фикринг қандай?” 

Ҳутайт жавоб берди: “Унинг гуноҳи сеникидан каттароқ. Сенинг қилган ишларинг унинг хатоларидан бир бўлаги, холос”. 

Ҳажжож деди: “Бу кимсани азобга ташланглар!” 

Уни олиб бориб, то бўғимлари парча-парча бўлгунича уришди. Кейин гўштларни тўплаб, боғлашди. Кейин боғичдан ечиб, ерга бўлак-бўлак қилиб териб қўйишди. Аммо у шунча азобни кўриб ҳам “чурқ” этмади. 

Ровий айтади: “Ҳажжожга “У жон берай деб турибди” дейилди. Шунда Ҳажжож: “Уни олиб чиқиб, бозорга ташланглар” деди. 

Жаъфар айтади: “Мен ва унинг шериги иккаламиз унинг олдига бордик ва унга: “Эй Ҳутайт, бирор ҳожатинг борми?” деб сўрадик. У: “Бир қултум сув” деди. Сув келтирилди. Сувдан ичди ва вафот этди. Ўшанда унинг ёши ўн саккизда эди. Аллоҳ уни раҳмат қилсин”. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одамлар сени ёқтираётган бўлса, билгинки, улар Аллоҳ сенда зоҳир қилиб қўйган нарсаларни ёқтиришяпти, холос. Улар ҳали Аллоҳ сатр қилиб қўйган бировлардан яширган давоми...

3333 20:24 / 19.05.2017
Абу Саъид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам то муъаввизатайни, яъни .қул аъузу бироббил фалақ, ва .қул аъузу давоми...

1340 12:08 / 16.06.2019
Оврупадаги бир мусулмон Рамазон ҳақида тушунча бериб, унга тарғиб қилишни ажойиб услубини ўйлаб топди. У кўйлагига quotМен то саҳардан қуёш ботгунича давоми...

3224 13:52 / 10.06.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳар бир диннинг хулқи бор. Исломнинг хулқи ҳаёдир,, дедилар.Ибн Можа ривоят қилган.

1704 09:01 / 12.01.2019