1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Одамлар сени ёқтираётган бўлса

20:24 / 19.05.2017 3329 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одамлар сени ёқтираётган бўлса, билгинки, улар Аллоҳ сенда зоҳир қилиб қўйган нарсаларни ёқтиришяпти, холос. Улар ҳали Аллоҳ сатр қилиб қўйган (бировлардан яширган) қабиҳликларингни билишмайди. Шундай экан, мағрур бўла кўрмаки, бу Аллоҳнинг гўзал сатридир. Аллоҳдан дунёю охиратда ушбу сатр ва офиятни сен учун бардавом қилишини сўра.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилардилар:

اللَّهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَتِي، وَآمِنْ رَوْعَتِي

«Аллооҳуммастур ъавротии ва аамин ровъатии» («Аллоҳим! Уят ишларимни яшир, қўрқинчимни омонликка айлантир».

Абу Довуд, Насаий ва Ибн Можалар ривоят қилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ир ёш бола .Менда сизга аталган катта маблағ бор,, деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, .Ўн сўм берса керак,, деб ўйлайсиз.Агар банк мудири .Менда сизга давоми...

1594 10:01 / 16.03.2019
Жисмнинг айбларини бир метр мато тўсади. Лекин фикрнинг айбларини биринчи баҳсу мунозаранинг ўзиёқ очиб беради.

3007 13:46 / 14.07.2017
Истиғфор нақадар ажойибҚулфларни очади.Кўнглингни ёзади.Молдунёни кўпайтиради.Аҳволингни яхшилайди.Ёмғир ёғдиради..Астағфируллооҳалъазиим ва атуубу илайҳ,.Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Ўзига тавба қиламан.

3384 09:00 / 03.10.2017
Рамазон қалбга бир назар солиб, Аллоҳ буюриқларига боғланишга қаратилган улкан лойиҳа ва шарафли бир фурсатдир.

2467 16:59 / 24.06.2017