1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Амалингга қайт!

05:00 / 11.03.2017 2729 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аҳмад ибн Урва мансабдан четлатилгани учун Маъмуннинг ҳузурида турарди. Маъмун унга: “Юртни хароб қилдинг, қулларни ўлдирдинг. Сенга нисбатан қаттиқ жазо чорасини қўллайман” деб дағдаға қилди. Бу гапларни эшитган Аҳмад: “Эй мўминлар амири, Аллоҳнинг ҳузурида гуноҳларингиз билан турганингизда, У зот сизга қандай муомала қилишини хоҳлардингиз?” деб сўради. “Кечиришини хоҳлардим” деб жавоб берди Маъмун. 

Аҳмад ибн Урва: “Мен бир қулингизман. Қулингизга ҳам Аллоҳ сизга қандай муомала қилишини истасангиз, шундай муомала қилинг, илтимос!” деди. Шунда Маъмун: “Яхши, кечирдим. Амалингга қайт! Янги волийдан кўра ялиниб-ёлвориб, кўнглимни юмшатадиган волий яхшироқ” деди. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир аъробийга .Роббингга чиройли дуо қила оласанми, дейишди. .Ҳа,, деди у. .Қани, дуо қилчи, дейишди. .Аллоҳим Сўрамасак ҳам бизга Ислом неъматини ато қилдинг. Энди сўраганимиздан ndash жаннатдан бизни маҳрум қилма, деди у.

1950 07:22 / 21.10.2018
Саждадаги энг ажойиб нарса шуки, бунда сен ернинг қулоғига пичирлайсан, аммо буни юқоридаги Зот эшитади.

1392 14:55 / 09.07.2019
Яқинда йилнинг энг гўзал ойи бошланади Аллоҳим, Рамазонга қаторимиздан хато бўлмаган ҳолда етказгин

2192 16:10 / 16.05.2018
Қалб ўзгарувчан бўлгани учун шундай номланган .Қолаба, сўзи .ўзгартирди, деганидир. Қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳим, қалбларимизни динингда мустаҳкам қил

2526 09:20 / 12.04.2018