1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир

12:17 / 29 март 936 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олимлар рўзани жароҳатсиз амалиёт деб таъкидлашади. Рўза буйрак ва ўтдаги майда тошларни ҳайдаб муолажа қилади. Ундан ташқари, жигарни муолажа қилиб, асл фаолиятига қайтаради.


Тадқиқотчиларнинг айтишича, рўза жароҳат амалиёти билан эришила олмаган жумбоқ ва муҳим муолажаларда қўл келган. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 184-оятида: «Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир», деган.


Шунингдек, рўза юрак ва артериосклероз касалликлари учун ҳам муолажадир.
Мунтазам тартибда рўза тутиб юрган кишининг юраги фаол, иши тартибли бўлиб, узоқ умр кўришига сабаб бўлади. Агар рўза давомида Қуръон эшитиш билан машғул бўлинса, рўза тутиш юқорида зикр қилганимиз артериосклероз касалликлари учун яхши муолажадир. Мана шу ҳолда бардавом бўлинса, Аллоҳнинг изни билан кўплаб касалликларга шифо бўлади.


Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 183-оятида:
«Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларгафарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди.Шоядки, тақво қилсангиз», деган.


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор пайтларида то бир ютум сув ичиб бўлса ҳам оғизларини очмагунларича шом намозини ўқимас эдилар». 
Насоий ва Ибн Хузайма ривоят қилишган. 


Демак, рўзани очиш вақти киргач, аввал оғизни очиб, сўнгра шом намози ўқилади.
Кимдир футбол бўйича мусобақа яқинлашиб қолганига хурсанд, кимдир Рамазон яқинлашиб қолганига хурсанд. Самога интилган киши билан одамларнинг оёғи орасига интилган одамнинг ўртасида катта фарқ бор-ку ахир!
Рамазон – ғанимат ой эканлигини унутмайлик!

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Зайд ибн Холид алЖуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича давоми...

2367 16:30 / 21.04.2021
Фитр садақаси садақаи фитр Рамазондан фитрга оғиз очиқлигига чиқиш муносабати билан берилгани учун ҳам шундай ном олган. Садақаи фитр иккинчи ҳижрий санада жорий давоми...

3693 17:19 / 31.05.2018
Аллоҳ ва унинг Расули амрларига бўйсиниш бутун инсониятга у қаерда яшашидан ва қандай ҳолатда яшаётганидан қатъий назар лозим ва лобуддир. Ер куррасининг давоми...

1785 17:00 / 25.04.2021
Рўза тутиш учун саҳарликка туриш мустаҳаб амал эканлигига бутун уммат ижмоъ қилган. Уни тарк қилган гуноҳкор бўлиб қолмайди, албатта.Имом Бухорий ва Имом давоми...

1759 02:33 / 22.04.2021