1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Аллоҳ бандасига раҳм қилгувчи зот

17:00 / 25.04.2021 1789 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ ва унинг Расули амрларига бўйсиниш бутун инсониятга у қаерда яшашидан ва қандай ҳолатда яшаётганидан қатъий назар лозим ва лобуддир. Ер куррасининг шимолига борган сайин кеча ва кундузнинг узайиши ёки қисқариши кузатилади. Масалан, кундуз куни 22 соат давом этади, бир-бир ярим соатгина кеча бўлади. Агар қутб шаҳарларига борсангиз, олти ой кеча, олти ойгача кундузни кўрмайсиз.Кеча ва кундузи бор шаҳарлар, гарчи уларда кеча ёки кундуз узун ва қисқа бўлса-да, шунга қараб намоз ўқийверадилар ва рўза ҳам тутаверадилар. Гарчи кундузи 22 соат бўлса-да, рўза тутади. Аллоҳ у ерларда истиқомат қиладиган мўъминларга сабр ва ихлос берсин! Улар кун ботган заҳоти шом ўқийдилар ва ярим соат ўтказиб хуфтон ўқийдилар. Тонг отиши билан эса бомдод ўқийдилар. Шунинг орасида рўза тутадиганлар ифторлик ва саҳарлик ҳам қилиб оладилар. Таровеҳга ҳам улгуришлари керак бўлади.

Уларнинг бундай узун кунларда рўза тутишлари ҳараж туғдирмайди. Гарчи Аллоҳ таоло бандаларига ҳараж, қийинчиликни раво кўрмаган бўлса-да, аммо, ҳар бир шаръий амалнинг ўзига яраша машаққати, қийинчилиги бўлади. Бу ана шундай машаққатдир. Аллоҳ таоло бандаларини шундай кундузи узун, кечаси қисқа шаҳарларда истиқомат қилдириб қўйибдими, демак, уларни шунга мослаб, ўргатиб яшатмоқда. Бинобарин, у ерларда яшаётганларга рўза тутиш машаққат бўлмайди. («Мажмуат ал-фатово»).

Милодий ўн тўртинчи асрдаёқ Булғорияга сафар қилган араб сайёҳи Ибн Баттута у ерлик мусулмонларга қўшилиб, 23 соат рўза тутганлиги, хуфтон ва таровеҳни бир амаллаб ўқиб олганини таажжуб ва ҳайрат ила ёзиб қолдирган.

Аммо, қутб шаҳарларида – олти ой кундуз, олти ой кеча бўладиган маконларда вақтни ўлчайдилар, белгилаб оладилар.

Қандай белгилаш ҳақида уламоларимиз ихтилофга боришган:

Баъзи уламолар бундай маконда яшовчилар вақтларини Маккаи мукаррама билан белгилайди, дейдилар. Чунки, Маккаи муаззама шаҳарлар онасидир. Бунга барча мусулмонлар келишиб олишган. Она эса эргашишга лойиқ имом кабидир.

Бу ерларда яшаётганлар энг ўрта вақтни оладилар, дейдиган уламолар ҳам бор. Яъни, кундуз ва кечани ўн икки соатдан белгилаб оладилар. Зотан, мана шу қишу ёзда энг мўътадил вақтдир.

Учинчи қавлни билдирган уламолар бундай дейдилар: «Қутб шаҳарларида яшовчи мусулмонлар вақтларини кеча ва кундуз мунтазам бўладиган шу шаҳарларга энг яқин шаҳарлар вақтини оладилар. Жуғрофий жиҳатдан ҳам мана шу фикр муносиброқ».

Демак, қутб шаҳарларида яшовчилар охирги қарашни олиб иш тутадилар ва шунга мос равишда намоз ва рўза вақтларини белгилаб оладилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Милодий еттинчи аср боши, олам жаҳолат ботқоғида ётган бир аҳвол эди...Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик вазифаси юкланишидан икки йил олдин, давоми...

2633 05:00 / 11.01.2017
Шунингдек, мабодо табиий шароитлар ноқулай келиб янги ойни кўриш имкони бўлмай қолса, Рамазондан олдинги Шаъбон ойини ўттиз кунлик мукаммал қилиб кейинги кунидан давоми...

4071 05:00 / 11.01.2017
Аллоҳ таоло .Сиздан ким бу ойда ҳозир бўлса, бас, унинг рўзасини тутсин. Ва ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, ўша тутилмаган кунлар саноғини давоми...

4015 04:00 / 27.03.2023
Аллоҳ таоло Рамазон ойи рўзасини фарз қилингани ҳақидаги ояти каримадаquotЭй иймон келтирганлар, сизлардан олдингиларга фарз қилинганидек, сизга ҳам рўза фарз давоми...

2515 05:00 / 11.01.2017