1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Тиббий кўзойнакни ким ихтиро қилган?

13:28 / 20 март 1001 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аббосий халифа Мансур Мустансирбиллоҳ энг биринчи кўзойнак таққан халифа ҳисобланади. (Ҳижрий  1242 санада вафот этган).
Маълумки, «наззора», яъни кўзойнак умматнинг олтин асрларидан бўлган аббосийлар илмий уйғониш даври – ренессанси ютуқларидан ҳисобланади. Буюк олим ибн Ҳайсам кўзойнакнинг ихтирочиси ҳисобланади. Кўзи хиралашгани боис илк марта уни таққан киши халифа Мансур Мустансирбиллоҳ бўлган деб эътибор қилинади. Бу ҳақда имом Заҳабий айтиб ўтган.
Тиббий кўзойнакни дунёда биринчи бўлиб мусулмонлар ихтиро қилишган. Мусулмон олим Ҳасан ибн Ҳайсам одамлар кўзидаги кўриш кучи турфа хил эканини ўрганиб билгандан сўнг кўзойнакни кашф қилган. Х аср охири XI аср бошларида яшаган Ғарбда Алҳазен номи билан танилган Ибн Ҳайсам (мил. 965-1040) «Оптика» («Манозир»)ни ёзиб, офталмологияга муҳим янгиликларни киритди. Китобда кўзнинг анатомияси ҳақида жуда кўп маълумотлар билан бир қаторда унинг функцияси ҳамда ёруғликнинг табиати ҳақида ҳам батафсил ёритилган. Шундан кейин тарқоқ нигоҳни тўғрилаш учун кўз олдига лупа (линза) тақишни ҳам айнан у йўлга қўйган. Бу зотдан кейин дунёда англиялик олим Роджер Бэкон Ҳасан ибн Ҳайсамга тақлид қилиб, линзани ихтиро қилди. У то бугунги кунгача такомиллашиб, ривожланишда давом этмоқда.
Француз математиги Чарльз Оберлинг айтган:
«Ибн Ҳайсам баҳслари ёруғлик илмидаги асл манбамиздир». Жорж Сартон Ҳайсамни «Энг буюк мусулмон физиги ва барча замонларнинг энг яхши оптик тадқиқотчиларидан бири» деб атаган.


Интернет маълумотлари асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иккинчи башорат.Аллоҳ Набийлардан .Сизларга китоб ва ҳикмат берганим учун, кетингиздан сизлардаги нарсани тасдиқловчи Пайғамбар келганда, албатта унга иймон давоми...

2184 11:05 / 31.10.2019
Хулласи калом мазкур ноқулай ҳолатдаги дин Рим империяси ҳудудларида ва унинг кучи ва таъсири остида дунёнинг бошқа тарафларида ҳам кенг тарқалди.Император давоми...

4375 14:40 / 17.12.2018
Иймон рамзиИймон келтириш мусулмонлардаги шаҳодат калимаси айтиш каби масиҳийликда ҳам динга киришнинг бошланиши ва асосий шарти ҳисобланади.Ҳозирдаги давоми...

4944 18:00 / 08.02.2019
Аллоҳ таоло оламни Ислом нури ила мунаввар қилган дастлабки вақтда дунё тиб нима, тиббий маданият нима эканини яхши билмас эди. Асосан турли коҳинлар, бутхона давоми...

1866 12:06 / 24.03.2021