1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Чумолилар ёлғонни кечирмади

09:43 / 20 март 6647 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши ўзи гувоҳ бўлган ғаройиб ҳодисани шундай ҳикоя қилади:

«Бир чумолининг хурмо меваси бўлаги ёнига келганини кўрдим. Уни диққат билан кузатдим. Чумоли хурмо бўлагини тишлади, лекин ердан кўтаришга кучи етмади. Тортиб кўрди, аммо ўрнидан қўзғата олмади. Сўнг узоқ вақт ўтмай, ўзи билан бир гала чумолини бошлаб келди. У келганида хурмо бўлагини ердан кўтардим. Шунда чумоли ва унинг шериклари хурмо ўрни атрофида айланди. Аммо ҳеч нарса топа олишмагач, ортларига қайтишди. Мен хурмо бўлагини жойига қўйиб қўйдим. Чумоли яна ортига қайтди, уни ердан кўтаришга яна кучи етмади. Судрашга уринди, бўлмади. Тезда узоққа кетиб улгурмаган шерикларини яна бошлаб келди. Мен эса яна хурмони ердан кўтардим. Чумолилар ўтган галгидек атрофни айланиб, яна ортларига қуруқ қайтишди.

Хурмони жойига қўйдим. Ўша чумоли қайтиб, яна шерикларини олиб келди. Етиб келишганида эса хурмони қўлимга олдим. Улар айланиб, бу сафар ҳам ҳеч нарса топа олишмагач, ўша чумоли атрофида ҳалқа қуришди. Кутилмаганда унинг устига ёпирилиб, майда-майда қилиб ташлашди.
Мен эса ҳайратдан қотиб қолдим.
Қабиҳ ишим учун ўзимдан қаттиқ нафратландим…

Араб тилидан Муслима Зоҳиджон қизи таржимаси

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Истиғфор ndash Аллоҳ таолодан мағфират сўрашдир. Астағфируллоҳ дегани .Аллоҳдан гуноҳимни кечиришини сўрайман, деганидир.Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай давоми...

5832 15:00 / 03.02.2022
. . . , . , . ,. . , . , . ,. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

1353 12:33 / 17 март
Ўлим ҳақ. Ҳаммамиз вафот этамиз. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган .Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир. Қиёмат куни ажрларингизни давоми...

1942 13:47 / 30.04.2021
1. Гуноҳ амаллар қилиш ва гуноҳкорликни ҳис қилмаслик.2. Қалбнинг қотиши ва Қуръони Каримни ўқиш хоҳиши бўлмаслиги.3. Солиҳ амаллар қилишда дангасалик қилиш, давоми...

3236 09:00 / 01.03.2023