1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Мунозара одоби

09:00 / 20.02.2023 1031 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оқил ва олим кишиларнинг мунозараси ёки бирор масала устидаги муноқашаси гўзал бўлади. Мунозара одобларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Ундай кишиларнинг белгилари шуки, улар:
- Керакли сўзларни гапирадилар. Сўзлари жомеъ-монеъ бўлади. Яъни, айтмоқчи бўлганлари маънони ортиқча сўзларсиз бироқ, етказилиши керак бўлган моҳиятни очиб бериш учун кифоя қиладиган жамловчи лафзлар воситасида тақдим этадилар. Нариги тараф ҳам оқил ва олим бўлгани учун бундан керакли маънони уқиб олаверади. Натижада, баҳс ва мунозара масаланинг негизи ва сулби атрофида айланади. Четга чиқиб, бошқа жойларга ўтлаб кетилмайди. Ёқалашиб, ҳақоратлашиб, иккинчи даражали нарсаларда тортишиб, тоғ четидан жаҳолат жарлигига қулаб кетилмайди; 


- Бир-бирларига нисбатан аввалдан салбий кайфиятни шакллантириб олмайдилар. Зеро, бу асло мунозара ва муноқаша ҳисобланмайди. Балки, тўқнашув ва мужодала бўлади. Бундай руҳиятда суҳбатга киришган инсон қарши тарафнинг ҳақ сўзини ҳам олмайди. Ёки унинг ҳақ бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Пировардида, ҳақиқатни кўра олмайди. Манфаатсиз, совуқ мулоқот юзага келади. 


- Тафаккурни ишлатадилар. Суҳбатдош нима демоқчи бўлаётганини англашга ҳаракат қиладилар.


- Улар шахсларни эмас, фикрларни муҳокама қиладилар. Арабларда «Ким айтаётганига боқма, нима деяётганига боқ» деган ҳикмат бор. Бу сўз Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга ҳам нисбат берилади. Яъни, сўзловчининг одми ҳоли, паст насаби, қўли калталиги ёки амали озлиги унинг сўзини қабул қилиб, ундаги ҳақиқат нуридан фойдаланишга тўсиқ бўлмаслиги керак. Зеро, илму ҳикмат мўминнинг йўқотиб қўйган нарсасидирки, қаерда топса ҳам уни олишга лойиқдир. Шу маънода ҳадиси шариф ҳам бор. Шундай экан, мўмин киши мудом ҳаққа толиб бўлади ва уни олишга ҳам ҳарис бўлади. 


- Мунозарага киришишдан аввал унинг одобларини билиб олиш муҳим. Дастлаб, бирор масалада ўзаро иттифоқ қилинган нуқталарни аниқлаб олиш лозим. Токи, ихтилоф майдони кичрайсин. Чунки, мунозарадан мақсад ихтилоф жарлигини кенгайтириш эмас, балки фикрлар тафовутини камайтириш, дунёқарашларни яқинлаштириш бўлмоғи даркор. 


- Шунингдек, мунозара асносида иккинчи тарафни қоралаб, обрўсизлантириш ҳамда улар эҳтиром қилган шахсларни истеҳзо қилиб, устидан кулишдан четланиш ва исломий одоб билан зийнатланиш ҳам мақсадга мувофиқ. Зеро, мунозара орқали фикру қарашлар муноқашаси қасд қилинади, шахслар муҳокамаси эмас. 


- Агар фитна ва фасодга йўл очадиган бўлса, тортишувдан тийилиш афзал.


Алишер Султонходжаев

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Диннинг маъномоҳиятини англамоқ керак .Диннинг ҳақиқати, ndash кўринишдан икки сўздан таркиб топган бўлсада, шарҳи узун бир маърузага айланиб кетади. Лекин мен давоми...

14561 17:00 / 24.07.2022
Ўнг тараф соҳиблари... Ўнг тараф соҳиблари недирУлар тикансиз сидрзорлардадирлар.Сидр ndash ҳушбўй ҳидли бута бўлиб, араблар бу ўсимликни ҳиди учун яхши кўрар давоми...

5885 16:00 / 08.02.2022
Оила, иш, омад, фаровонлик ва ҳоказолар тўлақонли бахтли бўлишимизнинг омилларидир. Мусулмон бўла туриб бизнинг икки дунё бахтсаодатимиз фақат Аллоҳнинг қўлида давоми...

35204 18:14 / 10.04.2018
.Мўмин, ndash иймон ва омонликни берувчи дегани. .АлМўмин, сўзи Қуръони Каримнинг фақат бир жойида, яъни Ҳашр сурасининг 23оятида келган. Аслида .мўмин, калимаси давоми...

1127 11:42 / 29.12.2023