1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қуръонга оид савол-жавоблар (ўн олтинчи мақола)

09:24 / 19.02.2023 2158 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

16-савол: «Агар Қуръоний ҳукмлар комил бўлса, унда замонавий ҳукмларни ким чиқаряпти?»

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Алҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу васаллама ва барока ъала Расулиллаҳ ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ва ман ваалаҳ.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи таъала ва барокатуҳ.

Баъзи одамлар «Агар Қуръоний ҳукмлар комил бўлса, унда инсонларнинг ҳаётида юз берадиган янгиланишларга, воқеаларга мос замонавий ҳукмларни ким чиқаряпти? Роббимиз субҳанаҳу ва таоло Ўзининг Каломида:

 

ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ

 

«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим. Кимки гуноҳга мойил бўлмаган ҳолида қаттиқ очликда мажбур бўлиб қолса, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (Моида сураси, 3-оят) деб марҳамат қилганку?

Демак, Қуръон, дин, шариат комил. У ҳолда инсонларнинг ҳаётида пайдо бўладиган, хоҳ технология соҳасида бўлсин, хоҳ тиббий соҳада бўлсин, қайси соҳада бўлишидан қаъий назар замонавий масалалар учун янги ҳукмлар ва фатволарни бизга ким чиқаряпти?», деб сўрайдилар.

Қуръони Карим нозил бўлиб, умумий асосларни, қоидаларни, аҳкомларни жорий этди. Масалан, Қуръон оятлари умумий асослар, умумий қоидалар, умумий аҳкомларни тақдим этади. Сўнгра Суннати Набавия ушбу умумий асос, қоида ва ҳукмларни тафсилотлари билан шарҳлаб, баён қилиб бериш хизматини тақдим этди. Ислом шариати қотиб, музлаб қолмаслиги учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ижтиҳод эшигини очиб бердилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоғларида баъзи саҳобаларнинг ижтиҳодларига рози бўлиб, уларни эътироф этдилар. Роббимиз субҳанаҳу ва таоло бизга ижтиҳодни буюк неъмат эканлигини, мусулмонлар ундан фойдаланишлари лозимлигини баён қилди. Зеро, ижтиҳод шариат манбаларидан биридир.

Роббимиз Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

 

ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ

 

«Қачонки уларга эминлик ёки ҳақ тўғрисида бир иш – хабар етса, уни ҳар қаёққа тарқатурлар. Агар уни Расулга ва ўзларидан бўлган ишбошиларга ҳавола қилганларида эди, улардан ишнинг негизини биладиганлари уни англаб етар эдилар. Агар Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганда, озгинангиздан бошқангиз шайтонга эргашиб кетар эдингиз» (Нисо сураси, 83-оят)

Хўш, ҳукмларни ким истинбот қилади? Ҳукмларни ўз манбасидан ким чиқариб беради? Албатта, бу масъулиятли вазифани адо этадиганлар уламолардир. Роббимиз азза ва жалла шариат масдарларидан замонавий ҳукмлар истибот қиладиган, чиқарадиган уламоларни мақтаган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга, дин таълимотларини ўргатиш учун юбораётганларида:

«Эй Муоз, нима билан ҳукм чиқарасан?» деб сўрадилар.

Шунда Муоз розияллоҳу анҳу:

«Аллоҳнинг Китоби билан», деб жавоб бердилар.

«Агар Аллоҳнинг Китобидан тополмасанг-чи?» дедилар.

«Аллоҳнинг Расулининг суннатлари билан», деди.

«Ундан ҳам тополмасанг-чи?» дедилар.

«Раъйим ила ижтиҳод қиламан ва бўшашмайман», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари хурсандликка тўлган ҳолда:

«Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Аллоҳ Расулининг элчисини Аллоҳни ва Унинг Расулини рози қиладиган нарсага йўллади», дедилар.

Муҳожирлардан бўлган Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Муоз ибн Жабалнинг тутинган исломий биродари эдилар.

Азиз биродарлар, Ислом шу тарзда ижтиҳод эшигини очиб қўйди ва уни Қуръони Карим ояти ва кўплаб ҳадислар билан шариатнинг масдарларидан бирига айлантирди.

Имом Бухорий ва Абу Довудлар Амр ибн ал-Осс ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар:

اذا اجتهد الحاكم فأصاب له أجران واذا اجتهد فأخطأ فله أجر

«Қачонки ҳукм қилувчи ижтиҳод қилса-ю, тўғри топса, ишни тўғри ҳал қилса, унга икки ажр ва вақтики ижтиҳодида хато қилса, унга битта ажр бўлур».

Шу тарзда ижтиҳод эшиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобаи киромлар ва улардан кейинги мусулмон уммати замонидан бери очиқдир. Лекин бу ижтиҳод қайси масалаларда бўлади?

Фақат ва фақат Қуръон ва суннатдан далил келмаган масалаларда бўлади.

Ақийда ва диндан заруратан билиш фарз-вожиб бўлган масалаларда ижтиҳод қилинмайди. Ижтиҳод фақат Қуръон ва суннатда далили келмаган масалаларда бўлади. Фақиҳ уламолар замонавий масалаларга ижтиҳод орқали ечим топиб, иймон ва Ислом дорихоналаридан шифобахш дориларни инсонларга тақдим этадилар.

Аллоҳнинг фазли ила бугунги кунда ўтмишда ўтган буюк мужтаҳидларнинг изларидан бораётган забардаст фуқаҳолар, шунингдек, Ислом фиқҳи академиялари мусулмон уммати учун хизмат қилиб келмоқда. Масалан, Макка, Жидда, Азҳари шариф, Судан, Туркия, Покистон, Қувайт каби минтақаларда Халқаро Ислом фиқҳи академиялари фаолият юритмоқда. Ушбу академияларда уламолар ҳар йили тўпланиб, ечими топилмаётган ўта замонавий ва қийин масалаларни ўртага ташлайдилар. Кейин ўша масалаларни тегишли мутахассис уламоларга юборадилар. Барча уламоларнинг хулосасини олгандан сўнг якуний ҳукмни эълон қиладилар. Бу ижтиҳоднинг турларидан бири бўлмиш жамоавий ижтиҳоддир.

Ижтиҳод Ислом шариатига унинг бойлигини ва унумдорлигини тақдим этади ҳамда унга инсон ҳаётининг ривожланиши билан ҳамқадам бўлиш имконини беради. Вақт ўтиши билан маконнинг кенгайиши, авлодлар алмашинуви ва ҳар хил турдаги замонавий тараққиёт билан ҳамнафас бўлишга имкон беради. Бу эса Аллоҳ таолонинг бу умматга қилган марҳаматидандир. У Зот Ислом шариатини жорий қилгани ва бу шариатга ҳар замон ва ҳар маконга мослаша олиш қобилиятини ато қилгани Унинг бу умматга кўрсатган неъматларидандир. Токи бу шариат инсонларга уларнинг бошларига тушган масалалар учун ечим ва ҳукмлар тақдим эта олсин.

Дарҳақиқат, Ислом шариати барча замон ва макон учун яроқлидир. Аллоҳ таоло фақиҳлар ва мужтаҳидларга шариат масалаларида ижтиҳод қилиш кўникмасини, илмини ато қилгани сабабли, шариатимиз барча замон ва маконларда юз берадиган масалалар учун ечимлар тақдим эта олади. Шариатнинг бу хусусияти замонлар бўйи йўқолмайди.

Эй Аллоҳ, бизга шундай дин, шариат юборганинг учун Сенга чексиз ҳамду саноларимиз ва шукрларимиз бўлсин.

Валлоҳу аълам.

Валҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Доктор Марвон Ваҳид Шаъбон ҳафизаҳуллоҳнинг видеосуҳбатларидан.

Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон

Муҳаррир: Хуршид Маъруф

1444 йил 27 ражаб, 2023 йил 18 февраль, шанба

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволМен хам, аёлим ҳам ишлаймиз. Саволим, унинг маошида менинг хаққим борми Бор бўлса кай даражада .Маошинг канча, уни нимага сарф киласан, деб сўрашга хаққим давоми...

5433 14:09 / 04.08.2017
Шайтон инсонни қайси жойида яшайди Умуман, ҳар бир инсонни ўзини шайтонлари ҳам бўладимиИймонни кучлик қилиб, шайтонни заиф қилиш йўлларини айтсангиз. Фаришталар давоми...

8903 16:29 / 27.04.2016
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Устоз мен билан бирга ишлайдиган бир Индонезиялик мусулмон одам бор. Бу киши доимо тамаки чекадилар. Ўзларининг давоми...

4953 20:47 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Ман яқинда фарзандли бўлдим. Исмини исломий исмлардан энг яхшисини қўйдим, аммо дадамдан маслаҳат сўрамасдан исм қўйибман. Исмни қўйиб давоми...

4146 09:05 / 20.03.2018