1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Ислом бу муваффақиятли даъводир

19:00 / 14.11.2022 1167 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1996 йил 9-март кунида шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ вафот этди. Ғаззолий анъанавий ва одатий даъватчиларга ўхшаб ёдлаганини ривоят қилмас, сатрдан чиқиб кета олмасдан ўқиганини айтадиган киши эмас эди.

Аксинча, унинг китобини ўқиганлар унинг буюк мутафаккир, меҳрибон инсон, исломни тўғри англаган онг соҳиби эканлигини фаҳмлайди.

Муҳаммад Ғаззолий шариат асосларини китоблар ичидан ҳаёт кўчаларига қайтаришга уриниб яшади.

Ғаззолий таъбир жоиз бўлса очкўзлик билан ўқийдиган ўқувчи эди. Унинг билими, маърифати кенг эди.

Унинг китобларининг барчасида қайсидир адибнинг, қайсидир мутафаккирнинг, қайсидир психологнинг, қайсидир тарихчининг гаплари далил сифатида келтирилади.

Ғаззолий ўзининг «Ҳаётингни янгила» номли китобининг муқаддимасида бу китобни ёзишида Дейл Карнегининг «Ташвишни қўй, ҳаётни бошла» китоби туртки бўлганини ёзади.

У ўзгалардан фарқли инсон эди. Кишиларга раҳми келар эди. Ғулувдан доимо узоқда бўлар, шариатни қаттиқ тутар эди. Беайб фақатгина Аллоҳ, аммо юқоридаги гаплар фақатгина менинг фикрларим холос!

Бир куни бир йигит Ғаззолийдан сўради:

- Бенамоз кишининг ҳукми нима?

Ғаззолий деди:

- Уни масжидга олиб боришинг!

Қисқаси Ғаззолийнинг йўналиши шу! Унинг бағрикенгилиги мана шу!

Ғаззолийнинг фикрларидан намуналар:

1. Гоҳида сохта диндорлик умматни очиқ атеизмдан кўра кўпроқ барбод қилади!

2. Тўнкалар иймонини ёмон кўраман. Чунки бу иймонга айланган тўнкаликдир. Ожизларнинг тақвосини ёмон кўраман. Чунки бу тақвога айланган ожизликдир!

3. Оламда тарқалган куфрнинг ярим гуноҳи, ўзларининг ёмон қилмишлари ва ёмон гаплари билан Аллоҳни бандаларига ёмон кўрсатган диндорлар гарданига тушади!

4. Иймонга мажбурлаш кишини мўъмин қилиб қўймаганидек, фазилатли ишга кишиларни мажбурлаш ҳам уларни фазилатли инсон қилиб қўймайди. Фазилатнинг асоси ҳурриятдир!

5. Ислом бу муваффақиятли даъводир. Аммо унинг адвокатлари омадсиздир!

6. Диннинг вазифаси йиқилиб тушган инсоннинг қўлидан тутиб турғизиб қўймоқдир, уни ўлдириш эмас!

 

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пешкулик тадбиркор, .Мироншоҳ Мираҳмад медсервис, МЧЖ раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Эркин Болтаев буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино туғилиб ўсган қадимий Афшона давоми...

1190 12:00 / 08.06.2021
Нақлиёт воситаларидан фойдаланиш одоблари бир неча қисмга бўлинади. Бу одобларнинг биринчи қисми нақлиёт воситаларини бошқариш, ҳайдовчилик қилиш ҳаққини давоми...

3792 20:48 / 30.06.2017
Бахт ҳар бир инсон излайдиган орзудир. Файласуф ўткир фикри билан, содда киши оддий соддалиги билан, подшоҳлар гўзал, ҳашаматлик қасридан, камбағаллар эса давоми...

7714 05:00 / 04.03.2017
Ислом соғликни сақлашни борасида катта аҳамият берган насалардан бири тозаликка риоя қилишдир. Дунё тарихида ҳеч ким, ҳеч қандай тузум ва дин тозаликка риоя давоми...

3572 05:00 / 01.03.2017