1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Ўғлинг учун эмас, қизинг учун совчи қўй

16:00 / 15.11.2022 1839 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Валий ўз қизи ёки синглисини турмушга бериш мақсадида бирор бир солиҳ кишига унга уйланишни таклиф қилиши жоиз. Бу иш аёлнинг шаънини асло туширмайди. Чунки Умар розияллоҳу анҳу ўз қизларини Абу Бакр ва Усмон розияллоҳу анҳумоларга таклиф қилганлар.

Ҳатто аёлнинг ўзи ҳам бирор киши орқали солиҳ кишиларга турмушга чиқиши учун ўзини таклиф қилиши жоиздир. Хадижа онамиз ўртага одам қўйиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзларини таклиф қилганлари нақл қилинган.

Шуайб алайҳиссалом қизларини Мусо алайҳиссаломга таклиф қилгани Қуръони Каримда ворид бўлган:

(Шуайб) айтди: «Мен сенга мана шу икки қизимдан бирини никоҳлаб бермоқчиман». (Қасос сураси, 27-оят)

Ҳикматларда шундай дейилган:

«Ўғлинг учун эмас, қизинг учун совчи қўй».

Одатда оталар турмушга бериш мақсадида қизини бирор йигитга таклиф қилишида уларнинг ғурури тўсқинлик қилади. Агарчи йигитда солиҳ эр учун лозим бўлган барча сифатлар мавжуд бўлса ҳам. Камдан-кам оталаргина қизини солиҳ йигитга турмушга беришга таклиф қилади. Кўпчиликларининг ғурури ёки орияти бунга тўсқинлик қилади.

Шуайб алайҳиссаломнинг мазкур ишлари қизларни турмушга беришда пайдо бўлаётган кўплаб муаммоларга ечим бўлади. Баъзан йигитларнинг ижтимоий мавқеи қиз ва унинг оиласининг ижтиомий мавқеидан бироз пастроқ бўлгани сабабли улар «совчи қўйсам ҳам рад жавоби бўлади-ку» деган ўй билан ўша қизларга совчи қўйишга журъат қилиша олмайди. Кўпчилик оталар ана шундай оддий, диндор, гўзал хулқли куёвликка муносиб бўлган йигитларни учратишади.

Ушбу ҳолатда қизнинг отаси ўзининг розилигини баъзи бир ишоралар орқали мазкур йигитга билдириб, уни совчи қўйишга журъатлантириши керак бўлади. Жумладан, «нима учун ҳали ҳам уйланмай юрибсиз, ахир, сиздек йигитни минглаб қизлар орзу қилади-ку?!» ёки «сиздек йигитни куёв қилиш кўпчиликнинг орзуси-ку!» каби йигитни шижоатлантирадиган бошқа бир иборалар билан ишора қилиши мумкин.

Агар саййидимиз Шуайб алайҳиссаломга ўхшаб «мен сенга мана шу икки қизимдан бирини никоҳлаб бермоқчиман» деб очиқчасига айтса, бу нарса ҳам совчи томонидан юксак одоб ва ахлоқ ҳисобланади. Жамиятимизда кўплаб йигитлар валийлар томонидан мана шундай далдаларни ва журъатлантиришларни кутишади. Кўплаб қизларнинг бахти валийлар томонидан йигитларни мана шундай шижоатлантиришга боғлиқ бўлиб туради.

Фарзандининг бахтини ўйлаган ота-она фарзанди бахтли бўлиши учун ғурур ва кибр каби иллатларни, шунингдек, ноўрин орият ва хижолатликларни ҳам бир четга суриб қўйиши лозим бўлади.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

 

Муаллиф
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг барча сифатлари ҳам камолот сифатларига дахлдор эканига шубҳа бўлиши мумкин эмас. У кишининг буюк ҳаётларини диққат билан давоми...

9954 11:20 / 08.01.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳараларининг ададлари кўп бўлгани бутун бошли қабилаларни бирлаштиргани, уларга хайру барака бўлганини давоми...

2743 17:07 / 04.03.2020
Исо алайҳиссаломнинг оналари Марям Имрон қизини ёшликларида Аллоҳ таолонинг Ўзи поклади, тарбиялади, бўйга етганларида Жаброил алайҳиссалом .Албатта Аллоҳ таоло давоми...

2535 11:30 / 21.08.2021
Аллоҳнинг раҳмати Ҳожар ўғилларининг олдига югуриб келдилар. Шу лаҳзада Аллоҳ онанинг ғамини еб Ўзининг раҳматидан насиб этди. Аллоҳ Жаброил алайҳиссаломни давоми...

3438 15:00 / 09.12.2020