1445 йил 13 зулқаъда | 2024 йил 21 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ учун нима қилдим

21:00 / 11.11.2022 1401 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Кишилар ибодат қиладиган бир дарахт бор эди. Бир обид ўзига-ўзи «шу дарахтни албатта кесаман» деб болтасини кўтариб дарахт олдига келди. Йўлда унга Иблис йўлиқиб уни дарахтни кесишдан ман қилмоқчи бўлди. Улар курашишди. Курашда у Иблисни енгди. Шунда енгилган Иблис унга деди:

- Сен фақир инсон экансан. Кел, мен сенга ҳар куни икки динор бераман. Сен эса дарахтни кесмай қайтиб кетасан!

Ҳалиги обид Иблиснинг гапини қабул қилди. Иблис унга анча вақтгача ҳар куни икки динордан бериб турди. Кунлар ўтиб Иблис пул келтирмай қўйди. Обид болтасини кўтариб дарахтни кесиш учун борди. Унинг олдидан Иблис чиқиб у билан курашди. Бу сафар Иблис ғолиб бўлди. Шунда обид сўради:

- Нега олдин мен ғолиб бўлган эдим-у, бугун сен ғолиб бўлдинг?

Иблис деди:

- Чунки ўшанда сен Аллоҳ учун ғазабланиб келган эдинг. Бугун эса динорлар учун келдинг. Шунинг учун бугун мен енгдим!».

Аллоҳ учун бўлгани қолади, бошқалар учун бўлгани сочилиб кетади.

Имом Молик роҳимаҳуллоҳ «Муватто» ҳадис тўпламини ёзаётганида у кишига шундай дейишган эди:

- Эй имом! Ҳадис китоблари кўп-ку, бунга эҳтиёж бормикан?

Имом деди:

- Аллоҳ учун бўлгани қолади!

Дарҳақиқат, «Муватто» қолди. Чунки имом Моликнинг бутун борлиғи Аллоҳ учун эди!

Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ имом Нававийга Аллоҳ берган қабулиятдан ҳайратда эди. У доим: «Қани энди Нававий билан Аллоҳ орасидаги нарсани билсам!», дер эди.

Менимча Нававий бутун борлиғи ила Аллоҳ учун эди. Шунинг учун Аллоҳ унинг довруғини достон қилди.

«Риёзус солиҳийн» боблар асосида жамланган ҳадис китобидир. Унда муаллифнинг аралаш фикрлари ёки таржиҳлари йўқ. Аммо шундай бўлса-да, 2010 йилда бу китоб Францияда энг кўп сотилган китоб бўлди.

Аллоҳ бандасидан рози бўлса ер юзида унга қабулият берар экан, Субҳаналлоҳ!

Имом Аҳмаднинг «Муснад»и фақатгина ичида ҳадис бўлгани учун бугунгача сақланиб қолмаган. Имом Заҳабийнинг «Сияру аъломин нубало» асари ичида кўп олимлар таржимаи ҳоли бўлгани учунгина сақланиб қолмаган. Ибн Қудоманинг «Ал-муғний» асари фақатгина ичида фиқҳ бўлгани учун сақланиб қолмаган. Ибнул Қоййимнинг «Мадорижус соликийн» асари фақатгина ичида тазкия, руҳий тарбия бўлганлиги учунгина сақланиб қолмаган. Ибнул Жавзийнинг «Сойдул хотир» асари диний адабиёт бўлгани учунгина сақланиб қолмаган.

Уларнинг Аллоҳ билан ўрталарида сирлари бор эди. Улар бутун борлиғини Аллоҳга бағишлади. Аллоҳ ҳам уларни машҳури жаҳон, мақбули олам қилди!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ишларимизни режалаштирар эканмиз, режага киритилаётган ишлар фақат шу дунёнинг ўзи билангина чегараланиб қолмасин.Режани каттароқ ва кенгроқ олишимиз лозим. давоми...

1890 11:30 / 19.03.2022
., . , . , . , . , . , . ,. . Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Одамлар Расулуллоҳ давоми...

1150 16:17 / 29 март
Ўзгани авратига тикилмоқ шариатимизда ҳаром қилинган. Лекин фуқаҳолар маълум истисноларни баён қилган бўлиб, уларни авратига қараш мубоҳ саналади.1. Инсоннинг ўз давоми...

3558 15:09 / 26.09.2020
Минг афсуслар бўлсинким, аҳли илмнинг ичида ҳам ноқобиллари учраб туради. Одам боласи турлитуман бўлиши ҳақиқатдир. Табиати бузуқ инсонлар ичида ҳам баъзи бир давоми...

3827 15:55 / 28.10.2019