1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Охират ташвиши

11:30 / 19.03.2022 1885 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ишларимизни режалаштирар эканмиз, режага киритилаётган ишлар фақат шу дунёнинг ўзи билангина чегараланиб қолмасин.

Режани каттароқ ва кенгроқ олишимиз лозим. Чунки барча ишларимиз бизнинг номаи аъмолимизга ёзиб қўйилади ва бу бизнинг охиратдаги мақомимизни белгилаб беради:

«Албатта, Биз ўликларни тирилтирурмиз ва улар тақдим қилган амалларни ҳамда қолдирган асоратларни (оммага фойдали ёки зарарли ишларини) ёзиб қўюрмиз. Биз аниқлаб берувчи имом (яъни, амаллар саҳифаси)да барча нарсани ҳисобга олганмиз». (Ёсин сураси, 12-оят)

Оятдаги «улар тақдим қилган амаллар» сўзидан мурод инсон ҳаётлик даврида қилиб ўтган каттаю кичик яхши ва ёмон амалларидир.

«Қолдирган асоратлари» эса улар ҳаётлик даврида бошлаб берган, улар асос солган амаллардир.

Улар ўзлари вафот этиб кетган бўлсалар-да, улардан кейингилар шу ишни давом эттираётган бўлса, уларга ҳам шу ишларнинг савоби ёки гуноҳи ёзилиб туради.

Бу ишлар учун ёзиладиган савоблар ёки гуноҳлар ўша ишларнинг оммага нисбатан таъсир кўламига қараб бўлади. Охиратдан умиди бўлган, охират ташвиши билан яшайдиган инсонлар бу нозик масалага катта эътибор қаратишлари лозим.

Нутқ сўзлаш, фатво бериш, китоб ва мақола ёзиш, ижтимоий тармоқларда турли роликлар тарқатиш, кино ва сериалларни тасвирга олиш каби ишлар шулар жумласидандир.

Айниқса, омма учун жорий қилинадиган қонун-қоидаларни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган инсонлар бу борада жуда эҳтиёткор ва омонатдор бўлишлари лозим.

«У кунда Биз жаҳаннамга «тўлдингми?» – дермиз. У эса: «Яна қўшимча борми?» – дер. Жаннат тақводор зотларга йироқ бўлмаган (бир маконга) келтирилур (ва уларга дейилади:) «Мана шу (неъматлар) сизларга – (Аллоҳга) қайтувчи, (аҳдини) сақловчига ваъда қилинган нарсадир». (Қоф сураси, 30-32 оятлар)

Жаннат иймонли ва омонатдор кишиларга муштоқдир!

«Ҳикматлар чашмаси»дан

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсоният тарихига назар солган киши башариятнинг илоҳий ақидага нисбатан муаммоси ушбу коинотни тадбир қилиб турган Зотни инкор қилишда эмаслигини кўради. давоми...

907 15:52 / 14.11.2022
Абдуллоҳ ибн Ҳариб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб деди Эй Аллоҳнинг Расули Мен кўп гуноҳ қилиб давоми...

2693 11:30 / 18.10.2021
Аллоҳ таоло бизга отаонамиздан меҳрибондир. Унинг қанчалик меҳрибонлигини тасаввур қила олмаймиз. Баъзи лутфининг, раҳматининг, ҳилмининг, сатрининг мисоллари давоми...

2280 09:07 / 13.09.2021
Сен у Зот билан ҳақиқатдан дўст, ҳамроҳ ва қўшни бўлиб у киши билан бирга ўйнашни истайсанмиЯна сен у Зот алайҳиссалом ҳақиқатдан ҳам сен билан суҳбат қуришларини, давоми...

4762 13:50 / 07.07.2021