1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Устунлик фақат тақво биландир

14:00 / 27.02.2023 1593 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Суратда, 1906 йил, Америка ҳайвонот боғларидан бирида томошага қўйилган филиппинлик бола. Унга худди маймун каби олдига егулик ва овқатлар отишмоқда. Аслини олганда у ҳам христиан оиласидан бўлган, уларнинг диндоши эди. 
Ғарб дунёси тахминан 70 йил олдин ҳам африкалик ёки осиёликлар ҳам одам эканига асло кўника олмаган. Черковларига кирганда ҳам оқ танлилар алоҳида, африкалик қора танлилар алоҳида ибодат қилишган. 
Энди динимизга, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга назар соладиган бўлсак, Макка шаҳрини фатҳ қилганларида Каъба эшиги олдида туриб: «Қани Билол?», сўрадилар. Сўнга шундай дедилар: «Эй Қурайш аҳли! Мен Билолни мана шу Каъба эшиклари олдида қийнаб азоблаганингларни асло унутмайман». Билол келгач эса унга қараб: «Эй Билол, Каъбани ичига мен билан кир. Ҳозир бу ерда мен билан сендан ўзга ҳеч ким намоз ўқимайди» дедилар.
Каъба ичида икки ракат намозни адо қилишгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол ибн Рабоҳага қараб: «Бўлгин, Каъбани томига чиқ. Эй Билол, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳнинг наздида ушбу Каъбанинг қадри улуғдир. Лекин Аллоҳга қасамки, бугун сенинг қадринг унданда улуғдир», дедилар. 
Ўшанда, (асли эфиопиялик қул бўлган, биринчилардан Исломни қабул қилган, кейинчалик Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу томонларидан сотиб олиниб озод этилган) Билол Ҳабаший Каъбанинг томида туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг издошлари саҳоба розияллоҳу анҳумлардан иборат 10 минг кишилик улкан қўшини олдида азон айтган эдилар. 
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида: «Эй инсонлар, эҳтиёт бўлинглар, Роббингиз бир, отангиз бир. Арабнинг ажамдан (араб бўлмаган) афзаллиги йўқ, ажамнинг арабдан, оқ танлининг қора танлидан, ёки қора танлининг оқ танлидан устунлиги йўқ, устунлик фақат тақво биландир», дея марҳамат қилганлар.

Бобур Аҳмад таржимаси

Муаллиф
Бобур Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг буйруғи билан завжаси Ҳожар ва гўдаги Исмоилни ҳеч нарса ўсмайдиган ва кимсасиз Маккага ташлаб кетди. Сўнгра ўша машҳур .Замзам, давоми...

3267 17:01 / 31.05.2022
Ушбу воқеа Покистонда юз берган эди. Табиб, маҳшур жарроҳ доктор Эшон ўзларининг тиббиёт соҳасидаги узоқ йиллик меҳнатларини тақдирлаб ўтказилаётган халқаро давоми...

8433 17:00 / 10.05.2022
Тишингиз қаттиқ оғриб, даволашга ҳам имкон бўлмаганда, оғриқнинг зўридан сизнинг ягона ташвишингиз, уни олдириб ташлаш бўлиб қолади. Уни олдириб давоми...

2256 14:00 / 18.02.2023
1800 йилда Наполеон Бонапарт ўз қўшини билан Алп тоғлари оша Италияга юриш қилмоқчи бўлди. Қўшиндаги генераллари унга ҳозир Алпдан ўтадиган пайт эмаслигини, бироз давоми...

1735 09:00 / 14.11.2023