1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Тишларингиздан бири оғриганда...

14:00 / 18.02.2023 2255 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тишингиз қаттиқ оғриб, даволашга ҳам имкон бўлмаганда, оғриқнинг зўридан сизнинг ягона ташвишингиз, уни олдириб ташлаш бўлиб қолади. Уни олдириб ташланганингиздан сўнг беихтиёр тилингиз тишдан қолган милкдаги бўшлиқ томон чўзилаверади. Бунинг аниқроқ маъноси шуки, тишингиз ўзидан бир бўшлиқ қолдиради ва сиз ўша тишингизни соғина бошлайсиз.


Кўпинча бу бўшлиққа кўникишингиз учун узоқ вақт керак бўлади, лекин сиз бунга кўникасиз. Ўзингиздан сўранг: «Уни олдириб ташлашингиз керакмиди?»
Бу саволга сиз бундай жавоб берасиз: «Ҳа, чунки бу тиш менинг оғриқ ва аламимга сабаб бўлаётган эди».
Ҳаётимизда шундай вазиятлар бўладики, баъзи одамларни ташлаб кетишга, улардан узоқроқда бўлишга мажбур қилади. Бир вақтлар шу инсонлар бизнинг саодату қувончимизга сабабчилардан бўлган бўлсалар, энди мазкур вазиятлар уларсиз ҳам ҳаётимизни давом эттиришга ундайди. Тан олиш керакки, ўша инсонлар ҳаётимизда бўшлиқ қолдирадилар! Энди мана шу бўшлиқ оғриқ ва алам бермаса бўлди.
Азизлар, мусулмон шахс вазият қандай бўлишидан қатъий назар ўз диндошини қийин вазиятларда ташлаб кетмайди, унга озор бермайди, унинг қилган яхшиликларини унутмайди, имкон қадар унга ёрдам беришга, муаммоларини бартараф этишга кўмаклашади. 


Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди. Ким ўз биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқаради. Ким бир мусулмонни ғамдан фориғ қилса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни фориғ қилади. Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат куни унинг айбини беркитади», дедилар».


Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.


Аллоҳ таоло барчамизни ҳадисда айтилганидек, комил мусулмонлардан бўлишимизни насиб этсин!


Нозимжон Ҳошимжон & Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон ҳаётдаги ҳодисалар қаршисида ожиз қолганда ўзига дуодан бошқа суянчиқ топа олмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло мусулмонларни дуо қилишга буюрган. Бу ҳақда давоми...

2310 11:30 / 08.03.2022
Кўпчилик одамлар яхши ниятда ҳам ёмон мақсадда ҳам нима учун мусулмонларни дунёда таҳқирланган ҳолда бошқаларни эса ҳурмат ва иззатда кўрамиз Нима учун уларни давоми...

5647 16:35 / 21.01.2018
.8аср ўрталаридан бошлаб 11аср охиригача араб тили илм майдонида бутун инсониятнинг тили ҳисобланган. Ғарбда чуқурроқ маърифатга рағбат уйғонганда араб тили давоми...

1881 11:30 / 27.08.2021
.Қатар таълим, фан ва жамиятни ривожлантириш жамғармаси, ҚФ аъзоси Ҳамад Бин Халифа университети ҲБКУ 2010 йилда ҚФнинг инсон потенциалини очишга қаратилган давоми...

742 15:41 / 06.06.2023