1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Покистонда бўлган воқеа

17:00 / 10.05.2022 8434 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  • Ушбу воқеа Покистонда юз берган эди. Табиб, маҳшур жарроҳ доктор Эшон ўзларининг тиббиёт соҳасидаги узоқ йиллик меҳнатларини тақдирлаб ўтказилаётган халқаро илмий конференцияда қатнашиш учун аэропортга шошаётган эдилар. Кутилмаганда парвоз бошланганига ярим соат ўтгач яшин сабабли сaмoлётга жиддий шикаст етгани, натижада мажбурий равишда яқин атрофдаги аэропортга қўндирилаётгани эълон қилинди. Доктор Эшон сaмoлёт ходимларига қараб: «Мен халқаро тоифадаги шифокорман, мендаги ҳар бир дақиқа одамларнинг жонлари баҳосига тенг туради. Сизлар бўлса менинг шу ерда сaмoлёт тузалишини кутиб ўн олти соат қолиб кетишимни истаяпсизларми?», – деб хитоб қилди.
  • Ходимлардан бири: «Эй доктор, шошаётган бўлсангиз ижарага машина олишингиз мумкин, ана шунда сафарингиз уч соатдан ошмайди», – деди. Доктор Эшон бу гапга рози бўлди ва такси чақиртирди. Йўлда боришар экан, кутилмаганда об-ҳаво ўзгариб, қаттиқ ёмғир ёға бошлади. Бунинг оқибатида йўлни кўриш қийин бўлиб қолди. Шу ҳолда икки соат юришгач, йўлдан адашганларини билишди ва чарчоқни ҳис қилишди. Доктор Эшон ўша атрофда бир кичик уйни кўриб қолди ва машина эшик олдида тўхтади. Эшикни тақиллатгач ичкаридан кекса аёлнинг: «Ким бўлсангиз ҳам кираверинг, эшик очиқ», – деган овозини эшитди. Доктор ичкарига кирди ва кекса онахондан телефондан фойдаланиб олишни сўради. Кампир кулиб: «Қанақа телефон, эй болажоним, қаерга келиб қолганингизни билмаяпсизми? Бу ерда электр ҳам, телефон ҳам йўқ. Лекин, марҳамат, дам олинг, бир пиёла иссиқ чой ичинг! Ана у ерда таом бор, чарчагансиз, куч-қувват йиғиб олиш учун таом истеъмол қилинг», – деди. Доктор Эшон онахонга ташаккур айтиб, таомдан танавул қила бошлади. Бу пайт кекса аёл намоз ўқиб, дуо қилади. Доктор бирдан онахоннинг ёнидаги беланчак устида қимирламай ухлаётган кичик болага кўзи тушиб қолди. Онахон ора-орада беланчакни тебратиб қўярди. Шундай қилиб аёл узоқ вақт намоз ва дуо ила машғул бўлди. У ибодатини якунлагач доктор унга савол билан юзланди:
  • – Аллоҳга қасамки, саховатингиз, гўзал ахлоқингиз билан мени хижолатга солиб қўйдингиз. Шоядки, Аллоҳ дуоларингизни ижоб қилса.
  • – Болажоним, сен йўловчисан, сенга Аллоҳдан қўрқишни тавсия қиламан, дуоларимга келсак, Аллоҳ таоло уларнинг барчасини ижобат қилди. Фақатгина битта дуойим қолди.
  • Доктор Эшон қизиқиб:
  • – Нима экан ўша дуо?, – деб сўради.
  • Онахон:
  • – Сиз кўриб турган бу болакай менинг набирам, ота-онасидан етим қолган, бўғимларига касаллик етди, биздаги барча табиблар уни давошлашдан ожиз бўлиб қолдилар. Менга уни даволай оладиган бир катта жарроҳ борлиги, унинг исми доктор Эшон экани ҳақида хабар беришди. Лекин у жарроҳ бу ердан узоқда яшайди. Менинг эса набирамни у ерга олиб боришга қувватим етмайди. Бечора болагинамга бир кор ҳол бўлишидан қўрқаман. Шунинг учун Аллоҳ таолога ишимни осонлаштиришини сўраб дуо қилдим, – деди.

Доктор Эшон йиғлаб:

  • Аллоҳга қасамки, сизнинг дуоларингиз сaмoлётларни тўхтатди, яшинларни ҳаракатга келтирди, ёмғир ёғдирди. Демак, буларнинг барчаси мен сизнинг олдингизга келишим учун юз берибди-да!
  • Агар банда Аллоҳ таоло бутун борлиғи билан боғланса, ёрдамни фақат ундан сўраса, Аллоҳ таоло у бандасига, албатта, мақсадига эришиши учун сабабларни осон қилиб қўяди.
  • Араб тилидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
  • Муҳаррир: Абдулазиз Раҳим
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шариат таълимотларига мувофиқ ўтказиладиган маросимларнинг барчасида кўплаб ижтимоий, ахлоқий, диний ва бошқа фойдалар бордир. Ушбу маросимлар орқали давоми...

10654 18:26 / 07.02.2018
Холисона фикр, адолатли объектив таҳлил ndash киши шахсиятини юксалтиради. Зеро, бу нарсалар атрофни англаш аппаратини, яъни онгини ривожлантиришни тақозо этади. Бу давоми...

4578 17:23 / 22.11.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ер юзидаги энг яхши сув замзам сувидир. У тўйимли таом ва касалликдан шифодир,, дедилар.Табароний ривояти.Замзам сувининг давоми...

1842 10:30 / 21.06.2021
.Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг,. Оли Имрон сураси 133оят.Шошилинг Чунки давоми...

2367 16:00 / 02.08.2021