1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Борини фидо қилган онам

17:00 / 31.07.2022 2585 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Онам менинг ўқишим учун узукларини сотдилар.

Синглимни турмушга бериш учун билагузукларини сотдилар.

Укамни даволатиш учун чиройли маржонларини сотдилар. Шу аснода устиларида бирор зийнатли буюм қолдирмадилар.

Мен ўқишни битириб хорижга сафар қилдим. Онам билан ҳафтада икки маротаба телефонлашиб тураман. Йиғлайверганларидан овозларини деярли эшита олмасдим.

Синглим бой инсонга турмушга чиқди. Бугун у орзулари амалга ошган ҳолда бахтиёр ҳаёт кечирмоқда. 

Укам нафақат соғайган, ҳозирда у машҳур футболчи. Доим сафарда бўлгани боис уйдан чиқиб кетганича ҳали қайтиб келмади.

Орадан кўп йиллар ўтди. Ҳар сафар шамол дарвозани тебратганда ёки қўшнилар тақиллатганда бечора онам ялангоёқ ҳолда дарвоза томон югуради. Кўпинча дарвоза олдидан йиғлаган ҳолда қайтиб келади. Оёққа тақиладиган маржонини бизнинг касал бўлишимиздан қўрқиб, тақмасдан  беркитиб қўйган эканлар.

Онаизорим шу ҳолда вафот этдилар.

 

Абдулмунъим Омирнинг мақоласидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
23. Ибн Аббосдан ривоят қилинади.У киши .Аллоҳ азза ва жалланинг .Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга .уфф, дема,дан давоми...

3395 10:30 / 19.11.2018
87. Абдурраҳмон ибн Жубайр ибн Нуфайр отасидан ривоят қилади.Бир куни Миқдод ибн Асваднинг олдида ўтирган эдик, бир киши ўтиб қолди ва.Бу кўзлар қандай яхши кўзлара давоми...

1939 20:06 / 22.06.2019
Отаси вафот этганидан кейин мусулмон фарзанд отасининг акаукаларини худди отасини эъзозлагандек эъзозлаши, уларни ота ўрнида кўриши лозимлиги шариатимизнинг давоми...

2171 11:06 / 14.01.2020
Бизнинг динимизда фақат мусулмон кексаларни эъзозлаш билан чегараланиб қолинмаган. Бу иш кенг миқёсда бўлиб, мусулмонлар билан бир диёрда яшаб турган давоми...

3104 11:30 / 02.07.2022