1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Бу ерда қандайдир жиноят бор

11:06 / 24.06.2022 3947 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши уйига келса аёли йиғлаётган экан. Сабабини сўраса, у: «Уйимиздаги дарахт устида турган қушлар кийимларимни ечганимда менга қараётган экан. Шунга Аллоҳга осий бўлиб қолдимми, деб йиғлаяпман», деди. Эри аёлининг иффати, Аллоҳдан қўрққани учун унинг пешонасидан ўпиб қўйди. Сўнг болтани олиб келиб дарахтни кесиб ташлади. Орадан бир ҳафта ўтгач эр ҳар доимгиданда ишдан қайтиб келса, аёли бегона эркак қўйнида ухлаб ётган экан. Эр ҳеч нарса қилмади ва лом-мим демади. Фақат ўзига керакли нарсаларни олдида, шаҳарни бутунлай тарк этди. Йўл юриб узоқ бир шаҳарга етиб борди. У ерда подшоҳ қасри яқинида тўпланиб турган оломонни кўрди. Уларнинг тўпланиб туриш сабабини билмоқчи бўлиб суриштирган эди, улар: «Подшоҳнинг хазинаси ўғирланибди» дейишди. Шу орада бир киши оёқ учида юриб кетаётган эди. Қаҳрамонимиз: «Бу одам ким?», деб сўради. Улар бу шаҳарнинг мўйсафиди, чумолиларни босиб, Аллоҳга осий бўлишдан қўрқиб оёқ учида юради дейишди. Шунда у: «Аллоҳга қасамки, ўғрини топдим, мени подшоҳнинг олдига олиб боринглар» деди.

Подшоҳнинг ҳузурига борганда: «Шаҳарнинг мўйсафиди сизнинг хазинангизни ўғирлаган, агар ёлғон гапираётган бўлсам, хоҳлаган жазога тортаверинг», деди.

Подшоҳ аскарлари мўйсафид қарияни олиб келдилар. Текширув ва суриштирувлардан сўнг, қария ўғирлик қилганини тан олди. Подшоҳ бояги одамдан: «Унинг ўғри эканини қаердан билдинг?», деб сўради.

У «Қачонки, эҳтиёткорлик, фазилат ҳақидаги гаплар муболаға даражада бўлаётган бўлса, билингки, бу ерда қандайдир жиноят яширилаётган, қоғозга ўралаётган бўлади», деди.

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Асокир Саъид ибн Абу Саъиддан ривоят қилади.Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу Урдунда вабога чалинганида у зотнинг қабри ҳам шу ерда жойлашган ўша ерда давоми...

4462 22:16 / 25.04.2017
Уммати Муҳаммадияни фиқҳий аҳкомларда тўрт мазҳаб имомларига эргашиш билан чеклангани сабаблариТўрт мазҳаб имомлари эътимод қилган, суянган усуллар давоми...

1329 13:00 / 30.11.2021
Оқил ва олим кишиларнинг мунозараси ёки бирор масала устидаги муноқашаси гўзал бўлади. Мунозара одобларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Ундай давоми...

624 14:34 / 06 февраль
Жарроҳ зудлик билан ўтказилиши керак бўлган жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун шифохонага етиб келди. Амалиёт хонасига кирмоқчи бўлганда беморнинг отаси унинг давоми...

1873 11:00 / 30 январь