1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Биз билмаган ҳамроҳларимиз

14:00 / 24.06.2022 5905 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бунинг нималигини биласизми? Бу мулойим жонзотнинг номи илм-фанда «Demodex folliculorum» деб аталиб, бизнинг киприкларимиз орасида ҳаёт кечиради. Бу миттигина жонзот фақатгина микроскоп орқали кўриниб, унинг ҳаётдаги ягона озуқаси инсон терисининг чиқиндлари ҳисобланади. Узунлиги 1 миллиметрнинг учдан бирига тенг келади. Кечқурун уйқуга кетганимизда у киприкларимиз тубидан чиқиб, юзимиз устида сайр қилади. Сайр давомида ўз жуфти билан учрашиб, қовушади ва оқибатда кипригимиз илдизига яқин жойда 20-24 тагача тухум қўяди. Балки сиз ушбу маълумотларни ўқиб ҳайрон бўлаётгандирсиз? Аслида бу мулойим жонзот биз инсонлар учун кони фойдадир. Чунки унинг асосий вазифаси юзимиздаги ўлик ҳужайра ва тўқималарни истеъмол қилиб, юзимизнинг териси ҳар куни янгиланишига хизмат қилишдир.

Хуллас бу жонзот ҳар куни ухлаётганимизда юзимизда табиий косметика ишларини амалга оширади. Бу ҳам бўлса, Роббимизнинг бизга кўрсатган улуғ марҳамати ва қудратининг бир кўринишидир.

Бундай марҳаматнинг қадрига етмай, сунъий косметик маҳсулотлардан фойдаланаётган айрим аёлларга хитоб қилиб айтамизки, сиз сунъий воситалардан фойдаланиб, юзингизни пардозлаганингизда ушбу жонзот ҳалок бўлади. Натижада аёлларнинг юзларида ноқулай кўринишлар вужудга кела бошлайди. Чунки юз терисиниг табиий гўзаллигига хизмат қилаётган жонзот сунъий маҳсулотлар зараридан ўз вазифасини бажара олмаётган бўлади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

وَتَرَى الْجِبَالَ تَحْسَبُهَا جَامِدَةً وَهِيَ تَمُرُّ مَرَّ السَّحَابِ ۚ صُنْعَ اللَّهِ الَّذِي أَتْقَنَ كُلَّ شَيْءٍ ۚ إِنَّهُ خَبِيرٌ بِمَا تَفْعَلُونَ 

«Тоғларни кўриб, қимирламай турибди, деб ҳисоблайсан. Ҳолбуки, улар булутнинг ўтишидек ўтурлар. Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир. Албатта, У нима қилаётганингиздан ўта хабардордир» (Намл сураси, 88-оят).

Аллоҳ таолонинг яратганлари борасида тафаккур қилиш иймон нурининг зиёда бўлишига, ибодатларга рағбат кучайишига сабаб бўладиган энг улуғ амаллардан ҳисобланади. Уламоларнинг таъбирлари билан айтганда, Аллоҳ таолонинг яратганлари борасида тафаккур қилиш Унга тез яқинлаштирадиган амал ва У Зотнинг ҳузурига кириладиган энг катта эшикдир.

Аллоҳ таоло барчамизни тафаккур неъмати ила ризқлантирсин.

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан, у киши айрим саҳобаларнинг қорни билан ётган ҳолда ухлаётганини кўриб, уларнинг оёқларини қимирлатиб шундай давоми...

8800 12:30 / 25.10.2018
Аллоҳ таолонинг Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилган мўъжиз mdash лол қолдирувчи китоби Қуръони Каримнинг мўъжизаларга бойлиги унинг илоҳий Калом давоми...

2715 11:00 / 29.04.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Батаҳқиқ, инсонни лой сулоласидан яратдик. Сўнгра уни мустаҳкам қароргоҳда нутфа қилдик. давоми...

3440 16:40 / 06.09.2019
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Банда тўрт нарсага иймон келтирмагунича Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва албатта, менинг давоми...

2656 10:00 / 20.06.2019