1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Мунозара одоби

14:34 / 06 февраль 629 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оқил ва олим кишиларнинг мунозараси ёки бирор масала устидаги муноқашаси гўзал бўлади. Мунозара одобларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Ундай кишиларнинг белгилари:


Керакли сўзларни гапирадилар. Сўзлари жомеъ-монеъ бўлади. Яъни, айтмоқчи бўлганлари маънони ортиқча сўзларсиз бироқ, етказилиши керак бўлган моҳиятни очиб бериш учун кифоя қиладиган жамловчи лафзлар воситасида тақдим этадилар. Нариги тараф ҳам оқил ва олим бўлгани учун бундан керакли маънони уқиб олаверади. Натижада, баҳс ва мунозара масаланинг негизи ва сулби атрофида айланади. Четга чиқиб, бошқа жойларга ўтлаб кетилмайди. Ёқалашиб, ҳақоратлашиб, иккинчи даражали нарсаларда тортишиб, тоғ четидан жаҳолат жарлигига қулаб кетилмайди; 


Бир-бирларига нисбатан аввалдан салбий кайфиятни шакллантириб олмайдилар. Зеро, бу асло мунозара ва муноқаша ҳисобланмайди. Балки, тўқнашув ва мужодала бўлади. Бундай руҳиятда суҳбатга киришган инсон қарши тарафнинг ҳақ сўзини ҳам олмайди. Ёки унинг ҳақ бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Пировардида, ҳақиқатни кўра олмайди. Манфаатсиз, совуқ мулоқот юзага келади; 


Тафаккурни ишлатадилар. Суҳбатдош нима демоқчи бўлаётганини англашга ҳаракат қиладилар; 


Улар шахсларни эмас, фикрларни муҳокама қиладилар. Арабларда "ким айтаётганига боқма, нима деётганига боқ" деган ҳикмат бор. Бу сўз Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга ҳам нисбат берилади. Яъни, сўзловчининг одми ҳоли, паст насаби, қўли калталиги ёки амали озлиги унинг сўзини қабул қилиб, ундаги ҳақиқат нуридан фойдаланишга тўсиқ бўлмаслиги керак. Зеро, илму ҳикмат мўминнинг йўқотиб қўйган нарсасидирки, қаерда топса ҳам уни олишга лойиқдир. Шу маънода ҳадиси шариф ҳам бор. Шундай экан, мўмин киши мудом ҳаққа толиб бўлади ва уни олишга ҳам ҳарис бўлади. 


Мунозарага киришишдан аввал унинг одобларини билиб олиш муҳим. Дастлаб, бирор масалада ўзаро иттифоқ қилинган нуқталарни аниқлаб олиш лозим. Токи, ихтилоф майдони кичрайсин. Чунки, мунозарадан мақсад ихтилоф жарлигини кенгайтириш эмас, балки фикрлар тафовутини камайтириш, дунёқарашларни яқинлаштириш бўлмоғи даркор; Шунингдек, мунозара асносида иккинчи тарафни қоралаб, обрўсизлантириш ҳамда улар эҳтиром қилган шахсларни истеҳзо қилиб, устидан кулишдан четланиш ва исломий одоб билан зийнатланиш ҳам мақсадга мувофиқ. Зеро, мунозара орқали фикру қарашлар муноқашаси қасд қилинади, шахслар муҳокамаси эмас; Агар фитна ва фасодга йўл очадиган бўлса, тортишувдан тийилиш афзал.


Алишер Султонходжаев

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 25 январь 03-07/400-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир бадавлат савдогар ёши бир жойга борганида ортида қолаётган молдавлатидан ташвишга туша бошлабди. Чунки унинг биргина ўғли бўлиб, у ҳам эрка ва тантиқ экан. давоми...

3126 09:00 / 04.01.2022
Интернетда эркаклар мардлик ниқобини киядилар. Аёллар эса иффат либосини киядилар.Интернетда эркакларнинг ҳаммалари, гўё Юсуф алайҳиссаломдек, аёллар эса гўё давоми...

1633 09:00 / 05.02.2023
Албатта Аллоҳ таоло тақводор бандага шундай фаросат ато этадики, у билан одамлар орасида бўлсин, ёлғиз бўлсин, бир кишига қараб уни ёлғончи ёки ростгўй эканини, давоми...

4718 09:00 / 24.08.2021
Телефон деганлари аллақачон шайтоннинг чалғитувчи ўйинчоғига айланиб бўпти. Аввалари бу матохга унчалик эътибор қилмаган эканман, умра сафарига боргач бунга юз давоми...

1065 17:17 / 02.11.2022