1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

ЭРКАК КИШИ ҚАЧОН ЙИҒЛАЙДИ?

17:00 / 29.05.2022 4969 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир донишманддан «Эркак киши ҳам йиғлайдими?» деб сўрашди.

«Ҳа, йиғлайди», деди донишманд.

«Қачон йиғлайди?» деб сўрашган эди, донишманд шундай деди:

«Эркак киши онаси вафот этганда йиғлайди.

Эркак киши отасини йўқотганда йиғлайди.

Эркак киши фарзанди касал бўлиб қолганда йиғлайди.

Эркак киши қизини турмушга узатаётганда йиғлайди.

Эркак киши ўғли эътироз билдирганда, итоатсизлик қилганда, ўзини катта олганда, қўполлик қилганда, бир сўз билан бўлса ҳам қалбига озор етказганда йиғлайди.

Эркак киши зулмга учраганида, сиқилганида, фарзандидан ҳурматсизлик кўрганда йиғлайди.

Эркак киши оиласини боқа олмай қолганда, фарзандининг қўлига қараб қолганида йиғлайди.

Эркак киши Ватанини соғинганда, яқинларидан узоқда бўлганида йиғлайди.

Эркак киши йиғлайди, лекин ҳамманинг олдида эмас, балки қоронғи жойда, ёмғир остида сайр қилаётганда, ёстиққа бош қўйганида йиғлайди.

Ҳа, эркак киши атрофдагиларга, яқинларига сездирмай йиғлайди. Эркакнинг кўз ёшлари ҳамма кўриниб, кўзидан чиқиб, яноқларига оқмайди, балки қалбидан отилиб чиқиб, қалбига томади. Бунинг асари эса эркакнинг хўрсинишларида, кўз қарашларида, юзини босган ажинларда, сочига оралаган оқ толаларда, қўлидаги титроқларда акс этади.

Эркак киши мана шундай йиғлайди».


Шу ўринда муҳим маълумотни айтиб ўтсак:

Мўмин-мусулмоннинг кўзидан томадиган энг афзал ёш – Аллоҳдан қўрқиб тўкилган кўз ёшидир.

Абу Умома Судай ибн Ажлон Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Аллоҳ таолога энг маҳбуб нарса – икки томчи ва икки оёқ изидир: Аллоҳдан қўрқиб тўкилган кўз ёши томчиси ва Аллоҳ йўлида тўкилган қон томчиси ҳамда Аллоҳ йўлида босилган қадам изи ва Аллоҳнинг фарзини адо этиш учун босилган қадам изи».

Имом Термизий ривояти.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзидан қўрқиб йиғлайдиган бандаларидан қилсин!

Манба: «Ҳар куни сизни қизиқтирадиган маълумот» саҳифасидан

                                                                       Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

                                                                      Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади .Кишилар ибодат қиладиган бир дарахт бор эди. Бир обид ўзигаўзи .шу дарахтни албатта кесаман, деб болтасини кўтариб дарахт олдига давоми...

1390 21:00 / 11.11.2022
Бу даво сабр, илм ва амалдан иборатдир.Унинг юзага келиши беш нарса ила бўлади1. Маишатда тежамкор бўлиш ва сарфхаражатда мулойим бўлиш.Ким қаноатли бўлишни давоми...

3084 17:00 / 31.03.2019
Ризқдаги тангликдан шикоят қиламиз. Қанча одамлар нафас олишдаги тангликдан қийналадилар.Тўполончи бўлса ҳам болаларимиз бор. Қанча одамлар фарзандсизликдан давоми...

1942 14:00 / 08.10.2021
Тўрт эшик... Тўрт эшикда тўрт мақом...Сиз ўзингизни қайси эшик ёки мақомда деб ҳисоблайсиз Келинг, бироз тафаккур қилайлик, қўлингиздаги қимматбаҳо телефонни давоми...

4866 09:00 / 29.05.2021